Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳсулотларга радиациявий ишлов экспорт ҳажмини оширади

2018-11-26 | Иқтисодиёт

Бугунги кунда инсонларнинг овқатдан заҳарланиш ҳолатлари ортиб, бу кўрсаткич иқтисодий ривожланган мамлакатларда 30 фоизни ташкил қилмоқда. 

Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг маълумотига кўра, ер юзида йилига 4 миллиард тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилади. Лекин уларга ишлов бериб, зарарсизлантирилмагани сабабли 30 фоиз буғдой, 50 фоизга яқин мева ва сабзавотлар, 20 фоизга яқин гўшт ва сут маҳсулотлари йўқотилар экан. 
 
Сифатсиз, зарарсизлантирилмаган маҳсулотларни истеъмол қилишдан заҳарланиш, касалликларга чалиниш, турли асоратлар қолдириш каби салбий оқибатларга олиб келади. Шу сабаб озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларини зарарсизлантириш, мазаси ва тўйимлилигини сақлаган ҳолда сақлаш муддатини узайтириш қишлоқ хўжалигининг, тиббиёт ва иқтисодиётнинг муҳим вазифаларидан биридир. 
 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида Халқаро атом энергетикаси агентлиги ҳамда халқаро етакчи экспертлар иштирокида “Ўзбекистонда озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотларига радиациявий ишлов бериш” мавзусида ўтказилган семинарда шулар хусусида сўз борди. 
 
Семинар қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания ва ташкилотлар мутахассисларини маҳсулотларга ишлов бериш бўйича мавжуд ва янги услублар билан таништириш, шунингдек, бу соҳада етакчи мутахассислар тажрибасини ўзлаштириш мақсадида ташкил этилди. 
 
Халқаро экспертлар озиқ-овқат турига радиациявий ишлов бериш бўйича мавжуд тажрибалар мисолида бу услубни Ўзбекистонда татбиқ қилиш бўйича маърузалар қилди. 
 
Семинарда мавжуд масалалар ечими бўйича анъанавий услублар, замонавий ишланмалардан бўлган мева-сабзавот, озиқ-овқат ҳамда тиббиёт маҳсулотларига радиациявий услуб ёрдамида ишлов бериш, уни амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатлар ва стандартлар, регламентлар, қурилмалар борасида фикр алмашилди. 
 
Ушбу маълумотлар қишлоқ хўжалиги соҳаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун республикамизда радиациявий ишлов беришни ташкил қилиш орқали мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга кўмаклашиши қайд этилди. 
 
 
Даврон Суннатов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться