Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда халқаро тажриба

2018-06-07 | Жамият

Пойтахтимизда озиқ-овқат сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, бу йўналишда илғор андозалар ва миллий тажрибанинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси, БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари ташкилоти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар, Қозоғистон, Голландия каби мамлакатлардан келган мутахассислар иштирок этди. 

Маълумотларга кўра, дунё миқёсида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. Аҳоли ўртасида озиқ-овқатдан заҳарланиш кўрсаткичи ортиб, оқибати фожиа билан тугаш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу боис, дунё олимлари бу муаммонинг ечимини топишга бел боғлаган. Асосий эътибор озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатига замонавий стандартлар ва қўлланмалар яратиш, бу борадаги халқаро меъёрларни жорий этишга қаратилмоқда. Шу мақсадда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда БМТнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари ташкилоти томонидан кодекс алиментариус комиссияси ташкил этилган. 

Семинарда мазкур комиссия экспертлари, етакчи мутахассислари мавзуга доир фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлади, тажриба ва амалий ишлар юзасидан маълумотлар берилди. 

– Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги илғор тажрибаси халқаро миқёсда кенг қўлланилмоқда, – дейди соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси А.Худойберганов. – Юртимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий шароитда пишгани, ширин таъми ва витаминларга бойлиги билан ажралиб туради. Шу боис, маҳсулотларимизга хорижда ҳам талаб юқори. 

 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться