Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миллий валюта
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 1 сўм бўлган банкноти ўлчами 120x62 мм бўлган, бутун банкнот сатҳида бир текис жойлашган саккиз қиррали нақшлар шаклидаги қорамтир чизиқлар кўринишида сув белгиси туширилган оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг чап томонида унинг бутун эни бўйлаб ҳимоя ипи ўтган. Банкнотнинг олд ва орқа томонлари асосан оч яшил-пушти рангга эга. Банкнот чеккаларидан рамкани ўраб турувчи оқ ҳошия ўтган.
Банкнот олд томонининг юқори қисмида кўк рангдан бинафша рангга ўтиб борувчи нақшли тасвир устида тўқ яшил сояли "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн ёзилган бўлиб, ушбу матн устидан бир жуфт тўқ яшил чизиқ ўтган. Бу чизиқлар орасига узлуксиз чизиқ шаклида микробосма усулида "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" сўзлари ёзилган. Банкнотнинг қуйи марказий қисмида рамка билан ўралган, четлари пушти рангга ўтиб борувчи яшил фонда "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн 3 қаторга ёзилган.
Банкнотнинг чап қисмида гильоширлаш усулида туширилган ва пушти ҳамда бинафша рангли нафис чизиқлардан иборат безак устида Ўзбекистон Республикасининг тўқ яшил рангли Герби тасвирланган. Герб остида лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти рақамдан иборат бўлган номер қора рангда ифода этилган.
Банкнотнинг ўнг қисмида гильоширлаш усулида туширилган ва пушти ҳамда бинафша рангли нафис чизиқлардан иборат бўлган безак устида яшил рангли доирасимон нақш жойлашган бўлиб, унинг ўртасида тўқ яшил ранг билан ўралган "1" рақами тасвирланган. Рақам остида банкнот чиқарилган йил - "1994" тўқ яшил рангда кўрсатилган.
Банкнотнинг орқа томони нақшли доира ва ичи хилма-хил безакларга тўлдирилган узунчоқ овал галма-гал келадиган рамка билан ўралган. Бу рамка марказий қисмининг иккала томонида бинафша рангли нақшинкор доиралар жойлашган бўлиб, улар олд томондаги доираларга тўғри келган. Рамка ичида пушти-яшил фон билан Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номли Давлат Академик Катта театри биносининг фасад қисми ва майдондаги фаввора тасвирланган.
Банкнотнинг чап қисмида, пушти рангли фондаги нақш ичида "1" рақами жойлашган. Нақшнинг қуйи қисми яшил тусда. "1" рақами бинафша ранг бўлиб, ўртасида яшил чизиқлар бор. Рамканинг қуйи қисми чеккаларидаги оваллар ичида қорамтир-яшил сояли оқ рангда "БИР СЎМ" деб ёзилган. Овалларнинг ўртага қараган томонидаги безакли яшил доиралар ичида нақшинкор "1" рақамлари жойлашган.
Икки доира ўртасининг чап қисмида пушти рангга айланадиган яшил рамка ичида 2 қаторга жойлаштирилган "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНАН ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган ёзув бор. Банкнот олд ва орқа томонларининг марказий қисмида нусҳа кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги мавжуд. Банкнот ультрабинафша нурлар билан махсус ёритиб кўрилганда, унинг олд томони марказий қисмидаги "1" рақами кўзга ташланади. Банкнотнинг тўқ яшил рангли серияси ва номери, унинг олд ва орқа томонларининг оч яшил ранг билан тўлдирилган марказий қисми, шунингдек, банкнотнинг зангори ва яшил толалари ёришиб кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 3 сўм бўлган банкнотининг ўлчами 120x62 мм бўлиб, бутун банкнот сатҳида бир текис жойлашган саккиз қиррали нақш шаклидаги ва қорамтир чизиқлар кўринишидаги сув белгиси туширилган оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг чап томонидаги чеккасидан тахминан 1/3 қисми оралиғидаги масофада унинг бутун эни бўйлаб ҳимоя ипи ўтган. Олд томони асосан қизғиш-қўнғир ва яшил-сарғиш рангларда, орқа томони эса, қизғиш-қўнғир ва сарғиш рангларда берилган. Банкнот олд томони марказининг юқори қисмида қизғиш-қўнғир сояли ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган сўзлар ёзилган.
Матн остида яшил-қизғиш-қўнғир тусдаги чизиқлар билан чирмашиб кетган нақшинкор безак бор. Банкнотнинг чап қисмидаги бир-бирига чатишиб кетган қизил ва сарғиш тусдаги тўлқинсимон чизиқлардан иборат гильоширланган безак устида Ўзбекистон Республикасининг Герби тўқ қизғиш-қўнғир рангда тасвирланган. Банкнотнинг чап қисмидаги Герб остида лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва еттита рақамли номер қора рангда кўрсатилган. Банкнотнинг ўнг қисмидаги гильоширланган безак устида тўқ қизғиш-қўнғир рангдаги саккиз қиррали нақш жойлашган. У миллий услубда бажарилган бўлиб, ўртасида нақшинкор "3" рақами бор. Саккиз қиррали нақш тагида банкнот чиқарилган йилни кўрсатувчи қизғиш-қўнғир рангдаги "1994" рақамлари жойлашган.
Банкнотнинг пастки қисмида уч қиррали шакл ичида тўқ қизғиш-қўнғир рангда "3" рақамлари жойлашган. Бу рақамлар оралиғидаги трапеция шаклидаги рамка ичида "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган сўзлар 3 сатрга жойлаштирилган. Трапеция шаклидаги шу рамканинг 3 томонида (икки ёни ва тагида) қизғиш-қўнғир тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" узлуксиз микроматни ёзилган. Пастдаги рамка остида банкнот узунлиги бўйлаб эни 2 мм бўлган нақшинкор чизиқ ўтган.
Банкнотнинг орқа томонидаги рамканинг ўнг ва чап қисмлари ўртасида ичи яшил нақшли бўлган олти қиррали 2 та оқ безак бор. Бу безаклар банкнот олд томонидаги олти қиррали оқ безаклар устига тушади.
Банкнотнинг ўртасида сарғиш фон билан Бухоро шаҳридаги "ЧАШМАИ АЮБ" тарихий-меъморий ёдгорлиги тасвирланган. Банкнотнинг чап қисмида тўқ сариқ нақшинкор рамкада гильоширланган чизиқлар билан тўқ қизғиш-қўнғир сояли нақшинкор "3" рақами тасвирланган. Банкнотнинг ўнг қисми пастки бурчагида тўқ сариқ рангдаги яшил сояли нақшинкор "3" рақами тасвирланган. Рамканинг пастки қисми қия чизиқлар билан 3 бўлакка ажратилган бўлиб, унинг чап ва ўнг томонларидаги қия тўртбурчаклар ичида қизғиш-қўнғир фонда яшил сояли оқ рангда "УЧ СЎМ" сўзлари ёзилган. Ўртадаги қия тўғри бурчакли рамкада сарғиш фон остида "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНАН ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" ёзуви жойлаштирилган.
Банкнотнинг олд ва орқа томонлари марказий қисмида нусҳа кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги бор. Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганда, унинг олд томони ўртасида "3" рақами ёришиб кўзга ташланади. Шу жойнинг ўзида сарғиш тусдаги гильоширланган безак бўлиб, тўқ яшил рангда банкнотнинг серияси ва рақами, орқа томон марказида эса, сарғиш бўёқдаги деталлар — зангори ва яшил рангли толалар кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 5 сўм бўлган банкноти 142x69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби шакли туширилган локал сув белгиси бор. Банкнотнинг чап томонида унинг бутун эни бўйлаб ҳимоя ипи прессланган бўлиб, унда оқ тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН" сўзи кетма-кет такрорланиб, уларнинг бирида ҳарфлар тўғри, иккинчисида эса қия жойлашган.
Банкнотнинг олд томони асосан кўк ва қизғиш-қўнғир рангда, орқа томони эса кўк, яшил ва бинафша рангларда. Банкнотнинг марказий қисмида Бухоро шаҳридаги "МИНОРАИ КАЛОН" ёдгорлигининг меьморий лавҳаси тасвири устида кўк рангда Ўзбекистон Республикаси Герби жойлашган. Унинг иккала томонида геометрик шаклдаги безаклар ичида кўк-оқ рангдаги иккита "СЕМУРҒ" қуши тасвирланган. Герб остидаги меъморий лавҳа тасвири устида тўқ кўк сояли оқ рангда нақшинкор "5" рақами жойлашган бўлиб, унинг остида тўқ кўк сояли оқ рангда "БЕШ СЎМ" сўзлари бор. Рақамлар орасининг ўртасида жойлашган сарғиш рамкада "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн кўк рангда ёзилган. Банкнот ўнг тарафининг қуйи қисмида нақш тасвирланган бўлиб, унинг ўртасидаги яшил безак фонида оч жигарранг ҳошияли оқ рангда "5" рақами бор. Безак устида банкнот чиқарилган йилни билдирувчи оч жигарранг тусдаги "1994" рақамлари ёзилган.
Асосий рамканинг икки четидаги қизғиш-кўк рангли икки чизиқ орасида кўк-қизғиш рангда "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган узлуксиз микроматн жойлаштирилган бўлиб, уни лупа ёрдамида ўқиш мумкин. Банкнот марказининг қуйи қисмидаги кўк-зангори рангли геометрик фон остида, "МИНОРАИ КАЛОН" лавҳасининг ён томонларида иккита "5" рақами бўлиб, улар яширин босма усулида босилган ва қуёш нури ёки чироққа тутиб қаралганида кўринади. Банкнот чап томонидаги рамканинг юқори қисмида ҳамда ўнг томонидаги рамканинг пастки қисмида қора рангда ёзилган лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти рақамдан иборат номер мавжуд.
Банкнотнинг орқа томонида Тошкент шаҳрининг Миллий боғига Алишер Навоийга бағишлаб ўрнатилган меъморий-ҳайкалтарошлик композицияси тасвирланган. Ёдгорлик кўк рангда бўлиб, унинг ўртасида бинафша рангга ўтувчи оч зангори тусдаги осмон фони акс эттирилган. Расмнинг пастки бурчакларидаги рамка ичида зангори тусли иккита нақш жойлашган бўлиб, уларнинг ўртасида оқ рангдаги кўк ҳошияли "5" рақамлари бор. Рақамлар ўртасида сарғиш рангдаги рамка ичида "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн икки қаторга жойлаштирилган.
Банкнотнинг ўртасида нусха кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги бор. Банкнотнинг олд томони марказида ультрабинафша нурлар таьсирида "5" рақами, марказий рамкада оч сарғиш ва тўқ яшил рангларда банкнотнинг серияси ва номери, орқа томоннинг марказида эса, оч сарғиш рангда тасвирланган деталлар ҳамда зангори ва яшил толалар ёришиб кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 10 сўм бўлган банкноти 142x69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби шакли туширилган локал сув белгиси бор. Банкнотнинг чап томонида унинг бутун эни бўйлаб ҳимоя ипи прессланган. Унда оқ рангдаги "ЎЗБЕКИСТОН" сўзи кўп марта такрорланган бўлиб, уларнинг бирида ҳарфлар тўғри бўлса, иккинчисида қия жойлашган. Банкнотнинг олд томони асосан бинафша, оч бинафша, кўк, зангори ва сарғиш рангларда, орқа томони эса, асосан кўк-зангори, бинафша ва қизғиш-кўнғир тусда.
Банкнот олд томонининг юқори қисми марказидаги кўк рамка ичига тўқ кўк сояли оқ ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн жойлаштирилган. Пастроқда оқ думалок, фонда кўк ранг билан Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Унинг остида "10" рақами ва тагида " ЎН СЎМ" сўзлари ёзилган. Банкнотнинг қуйи қисмида оч сарғиш чизиқли тор рамка жойлашган бўлиб, унинг ичида бир қаторга "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн тўқ бинафша рангда ёзилган. Банкнот ўнг томонининг қуйи қисмида зангори ва сарғиш-яшил рангли нақш бўлиб, унинг ўртасида зангори фонда оқ рангли нақшинкор "10" рақами жойлаштирилган. Нақш устида банкнот чиқарилган йилни кўрсатувчи "1994" рақамлари бор. Чапдаги ва ўнгдаги рамкаларнинг ташқи, қуйи томони узлуксиз микробосма усулида босилган ва бинафша чизиқлар билан ҳошияланган бўлиб, лупа ёрдамида "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган ёзувни кўриш мумкин.
Банкнот ўнг ва чап томонларининг қуйи бурчакларидаги марказий рамкада нақшнинг нафис фони остида яширин босма усули билан босилган "10" рақами бўлиб, у қуёш нурларига ёки чироққа тутилганида кўринади. Банкнот чап томонидаги рамканинг юқори қисмида ва ўнг томонидаги рамканинг қуйи қисмидаги нақш остида лотин алифбосининг икки ҳарфли серияси билан еттита рақамли номери қора рангда босилган.
Банкнотнинг орқа томонида бинафша рангга ўтувчи кўк-зангори нақшли рамка ичида Самарқанд шаҳридаги тарихий-меъморий ёдгорлик - "ТЕМУРИЙЛАР МАҚБАРАСИ" ("ГЎРИ АМИР") акс эттирилган. Ёдгорликнинг гумбази бинафша, пештоқи оч сарғиш ва оч жигарранг тусда бўлиб, унинг ўнг томон юқори бурчагидаги дарахтлар фонида "10" рақами ва унинг остида эса, кўк-зангори сояли оқ рангда "ЎН СЎМ" сўзлари бор.
Рамканинг чекка бурчакларида кўк-зангори рангли иккита нақш бўлиб, уларнинг ўртасида кўк-зангори сояли оқ рангда "10" рақамлари жойлашган . Нақшлар ўртасидаги икки қаторга "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн туширилган.
Банкнот марказида нусха кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги бор.
Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганда, унинг олд томони марказида "10" рақами, ўнг томони қуйи бурчагида заррин нақш, банкнот чап томонида сарғиш рангдаги нақшлар, тўқ яшил рангда банкнот серияси ва рақами, орқа томонида эса, ёдгорликнинг оч сарғиш тусдаги деталлари билан бирга зангори ва яшил рангли толалар ёришиб кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 25 сўм бўлган банкноти 142x69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби шаклида туширилган локал сув белгиси бор.
Банкнотнинг чап томонида унинг бутун эни бўйлаб ҳимоя ипи прессланган. Унда оқ тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН" сўзи кетма-кет такрорланган бўлиб, уларнинг бирида ҳарфлар тўғри бўлса, иккинчисида қия жойлашган.
Банкнотнинг олд томони асосан тўқ кўк, кўк-яшил, бинафша-қўнғир ва яшил рангларда, банкнотнинг орқа томони эса, кўк-бинафша ва оч қўнғир рангларда акс эттирилган.
Банкнот олд томони марказининг тўқ кўк рангдаги юқори қисмида тўқ кўк сояли оқ рангда ёзилган "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн жойлашган. Унинг тагида доира шаклидаги кўк-яшил рангли нақш билан ўралган сариқ чизиқли фон остида Ўзбекистон Республикасининг Герби тасвирланган.
Пастроқда нақшинкор "25" рақами тасвирланган бўлиб, унинг пастки қисмидаги икки сатрга — "ЙИГИРМА БЕШ СЎМ" деган сўзлар жойлаштирилган. Икки томондаги "25" рақамлари ўртасида тўғри бурчакли рамка жойлашган бўлиб, унда "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн оч яшил йўл-йўл фонда ёзилган.
Банкнот ўнг тарафининг пастки қисмидаги безак тепасига банкнот чиқарилган йилни билдирувчи сарғиш-жигарранг тусдаги "1994" рақамлари жойлаштирилган. Банкнотнинг марказий қисмидаги безак фонида Гербнинг икки томонида яширин босма усулида босилган ва қуёш нурларига ёки чироққа тутиб қаралганда кўринадиган "25" рақамлари жойлаштирилган. Банкнот чап томонидаги рамканинг юқори ва ўнг томонидаги рамканинг пастки қисмларидаги безак тагида қора ранг билан лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти рақамдан иборат номер жойлаштирилган. Банкнот кенг оқ сатҳининг чап ва ўнг томонлари "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган узлуксиз микроматн билан ҳошияланган.
Банкнот орқа томонининг нақшли рамка билан ўралган ўнг қисмида Самарқанд шаҳридаги "ШОҲИ ЗИНДА" меъморий ёдгорлиги тасвирланган.
Банкнотнинг қуйи қисми сарғиш рангдан бошланиб, нафис мовий рангга ўтувчи фондаги икки сатрга яшил ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНАН ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн ёзилган. Оч ранглар билан икки сатрга ёзилган "ЙИГИРМА БЕШ СЎМ" деган матн ва "25" рақамлари ўзаро симметрик тарзда жойлаштирилган.
Осмон фонида нусха кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги бор.
Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганда, унинг олд томонидаги марказий қисмида "25" рақами, рамканинг чап қисмида оч жигарранг нақш фонининг чеккаси ва сариқ япроқлар шаклидаги элементлар, тўқ яшил рангда банкнот серияси ва рақами, унинг орқа томонида эса, оч жигарранг деталлар — зангори ва яшил толалар ёришиб кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 50 СЎМ бўлган банкноти 142x69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ сатҳда Ўзбекистон Республикасининг Герби шаклидаги локал сув белгиси бор. Банкнотнинг чап томонида унинг бутун эни бўйлаб ўтадиган ҳимоя ипи прессланган. Унда оқ тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН" сўзи кетма-кет кўп марта такрорланган бўлиб, уларнинг бирида ҳарфлар тўғри бўлса, иккинчисида қия жойлашган.
Банкнотнинг олд томони асосан тўқ жигарранг, қизғиш ва сарғиш, сариқ ҳамда кумуш рангларда. Банкнотнинг орқа томони - оч жигарранг, жигарранг, оч зангори, оч бинафша ва оч яшил рангларда. Банкнот олд томонининг юқори қисми марказида тўқ жигарранг сояли оқ рангда "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн жойлашган.
Банкнот марказида жигарранг фон ўртасидаги заррин фонда кумуш ранг билан тасвирланган Бухоро зардўзлиги усулидаги нақш тасвирланган.
Нақшнинг юқори қисмида тўқ жигаррангда Ўзбекистон Республикасининг Герби жойлаштирилган. Унинг атрофида доира бўйлаб қия жигарранг чизиқлардан иборат бўлган расм акс эттирилган бўлиб, Герб остида нақшинкор "50" рақами, унинг тагидаги рамкада эса, оч жигарранг нуқталар ва чизиқлар фонида икки сатрга ёзилган тўқ жигарранг сояли оч рангда "ЭЛЛИК СЎМ" деган сўзлар жойлашган. Пастки қисмидаги сариқ фонда "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган тўқ жигарранг матн тасвирланган.
Матн нозик чизиқ билан ўралган бўлиб, чизиқнинг тепа қисмида "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган тўқ жигарранг узлуксиз матн микробосма усулида босилган. Уни фақат лупа орқали ўқиш мумкин. Кенг оқ сатҳдаги безак устида банкнот намунаси чиққан йилни кўрсатувчи "1994" рақамлари бор.
Банкнот марказий қисмининг ўнг ва чап бурчакларида яширин босма усулида босилган ва қуёш нурларига ёки чироққа тутилганида кўриш мумкин бўлгани "50" рақамлари бор. Банкнот чап рамкасининг юқори қисми ва ўнг рамкасининг пастки қисмидаги безак тагида қора рангда ёзилган лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти рақамдан иборат номер кўрсатилган.
Банкнотнинг орқа томонида мураккаб чизиқлардан иборат бўлган ўзига хос рамка ичида Самарқанд шаҳридаги "РЕГИСТОН" тарихий-меъморий ансамбли тасвирланган.
Рамканинг юқори қисми турли шакллардаги мураккаб расмдан иборат бўлиб, расм ўртасида тўқ жигарранг сояли, оқ рангда ёзилган "ЭЛЛИК СЎМ" деган сўзлар жойлаштирилган. Банкнотнинг марказий қисмидаги нозик рамка ичида рамка шаклидаги оқ йўл бўлиб, унда жигарранг билан ёзилган "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн бор. Банкнот марказининг осмон фонида нусха кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги тасвирланган.
Банкнот ультрабинафша нурлар билан махсус ёритилганда, унинг олд томони марказида "50" рақами, чап томонида рангли сарғиш фон ва пастда оч мовий ранг нақшлар, ўнг томоннинг юқори ва пастки қисмида нақшли сариқ ранг бўлиб, тўқ яшил рангда банкнот серияси ва номерлари, орқа томонда эса, сарғиш-яшил рангда тасвирланган меъморий ёдгорлик деталлари — зангори ва яшил толалар кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги қиймати 100 сўм бўлган банкноти 142x69 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби шакли туширилган локал сув белгиси бор. Банкнотнинг чап томонида унинг бутун эни бўйлаб ҳимоя ипи прессланган. Унда оқ рангдаги "ЎЗБЕКИСТОН" сўзи кўп марта такрорланган бўлиб, уларнинг бирида ҳарфлар тўғри бўлса, иккинчисида қия жойлашган. Банкнотнинг олд томони асосан бинафша, оч бинафша, кўк, зангори ва сарғиш рангларда, орқа томони эса, асосан кўк-зангори, бинафша ва қизғиш-кўнғир тусда.
Банкнот олд томонининг юқори қисми марказидаги кўк рамка ичига тўқ кўк сояли оқ ҳарфлар билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн жойлаштирилган. Пастроқда оқ думалок, фонда кўк ранг билан Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Унинг остида "100" рақами ва тагида " ЮЗ СЎМ" сўзлари ёзилган. Банкнотнинг қуйи қисмида оч сарғиш чизиқли тор рамка жойлашган бўлиб, унинг ичида бир қаторга "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн тўқ бинафша рангда ёзилган. Банкнот ўнг томонининг қуйи қисмида зангори ва сарғиш-яшил рангли нақш бўлиб, унинг ўртасида зангори фонда оқ рангли нақшинкор "100" рақами жойлаштирилган. Нақш устида банкнот чиқарилган йилни кўрсатувчи "1994" рақамлари бор. Чапдаги ва ўнгдаги рамкаларнинг ташқи, қуйи томони узлуксиз микробосма усулида босилган ва бинафша чизиқлар билан ҳошияланган бўлиб, лупа ёрдамида "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган ёзувни кўриш мумкин.
Банкнот ўнг ва чап томонларининг қуйи бурчакларидаги марказий рамкада нақшнинг нафис фони остида яширин босма усули билан босилган "100" рақами бўлиб, у қуёш нурларига ёки чироққа тутилганида кўринади. Банкнот чап томонидаги рамканинг юқори қисмида ва ўнг томонидаги рамканинг қуйи қисмидаги нақш остида лотин алифбосининг икки ҳарфли серияси билан еттита рақамли номери қора рангда босилган.
Банкнотнинг орқа томонида бинафша рангга ўтувчи кўк-зангори нақшли рамка ичида Тошкент шаҳридаги "ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ" саройи акс эттирилган. Рамканинг чекка бурчакларида кўк-зангори рангли иккита нақш бўлиб, уларнинг ўртасида кўк-зангори сояли оқ рангда "100" рақамлари жойлашган . Нақшлар ўртасидаги икки қаторга "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн туширилган.
Банкнот марказида нусҳа кўчиришга қарши "X" шаклидаги белги бор.
Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганда, унинг олд томони марказида "100" рақами, ўнг томони қуйи бурчагида заррин нақш, банкнот чап томонида сарғиш рангдаги нақшлар, тўқ яшил рангда банкнот серияси ва рақами, орқа томонида эса, ёдгорликнинг оч сарғиш тусдаги деталлари билан бирга зангори ва яшил рангли толалар ёришиб кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1997 йил намунасидаги қиймати 200 сўм бўлган банкноти 144x78 мм ўлчамдаги оқ қоғозда тайёрланган. Банкнот ўнг томонининг кенг оқ сатҳида Ўзбекистон Республикасининг Герби шаклидаги локал сув белгиси бор. Банкнот олд томонининг чапки қисмида эни 3- 4 мм, орқа томонининг ўнг қисмида эса, эни 5 мм бўлган тасма шаклидаги тор оқ сатҳ бор.
Банкнотнинг деярли марказида унинг бутун эни бўйлаб 1,2 мм энли металл қўшилган полиэфир ҳимоя ипи ўтади. Унда оқ ранг билан ёзилган кўп марта такрорланувчи "ЎЗБЕКИСТОН" микроматни бўлиб, тўғри ва қия шакллардаги ҳарфлар алмашиниб келади.
Банкнотнинг олд томони асосан яшил-сариқ, бинафша-жигарранг тусда, орқа томони эса, яшил-кўк-сариқ ранглардан иборат. Банкнот олд тарафининг юқори қисмидаги тўқ бинафша рангли тасмада оч ранг билан "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн жойлаштирилган. Унинг тагидаги нақшинкор рамка ичида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Банкнотнинг пастки ўрта қисмида махсус магнит бўёғи қўшилган қора ранг билан лотин алифбосининг икки ҳарфли серияси ва етти рақамли номери жойлашган. Бу номер банкнотнинг ўнг қисмида такрорланиб келиб, унга босма вақтида флуоресцент бўёқ қўшилган.
Банкнот марказининг пастки қисмида нақш инкор элементлар фонида бир-бирини кесиб ўтувчи турли рангдаги "200" ва "СЎМ" ёзувлари бор. Банкнотнинг қуйи қисмидаги икки қаторга "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА БАРЧА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн жойлаштирилган. Банкнотнинг нақшинкор элементлари саккиз қиррали шакллардан иборат бўлиб, пастки рамка ичига "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган ёзув металлографик босма усулида босилган бўлиб, банкнот бармоқ учлари билан ушлаб кўрилганда, бўёқнинг бўртиб чиққанлиги сезилади. Нақшинкор рамка қуйи қисмининг чап томонида майда чизиқлар бўлиб, уларнинг муайян бурчаги остида "200" рақамини кўриш мумкин.
Банкнот ўнг томонининг пастки қисми кенг оқ сатҳидаги серия ва номери тагида "200" рақами жойлаштирилган ва у "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган узлуксиз матнлардан иборат бўлиб, уларни лупа ёрдамида ўқиш мумкин. Банкнотнинг юқори қисмида махсус ҳимоя бўёғи билан босилган безак бор. Бу безак уни кузатиш бурчагига қараб ўз рангини ўзгартиради ва яшил рангдан қизил рангга ўтиб товланади. Унинг остида эса, банкнот намунаси чиққан йилни билдирувчи "1997" рақамлари бор.
Банкнот ультрабинафша нурлар билан махсус ёритилганда, унинг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Герби сатҳида уч қаторда устма-уст туширилган турли баландликдаги "200" рақамлари акс эттирилган. Бунда бутун қоғоз бўйлаб тартибсиз равишда зангори ва яшил толалар жойлаштирилган бўлиб, банкнотнинг серияси ва номери тўқ яшил рангда кўриниб туради.
Банкнот орқа томонининг марказида Самарқанд шаҳридаги "ШЕРДОР" мадрасасининг пештоқидан асос қилиб олинган қуёш кўтариб кетаётган шер тасвири бор. Шер атрофининг чап томонида яшилроқ ранг билан нусха кўчиришга қарши " X" белгиси шаклидаги тасвир бор. Банкнот марказий қисмининг юқориги чап ва пастки ўнг томонларида банкнот қийматини билдирувчи "200 СЎМ" кўрсатилган. Банкнотнинг қуйи қисмида "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн бўлиб, банкнот чап томонининг қуйи қисмидаги яшил-кўк рангли безак устида "200" рақами мавжуд. Нақшинкор турли рангдаги элементлар фонида бир-бирини кесиб ўтувчи турли рангдаги "200" ва "СЎМ" ёзувлари бор. Ҳудди шундай ёзувлар - "200" ва "СЎМ" чап томоннинг юқори қисмида жойлашган бўлиб, уларнинг ўлчами кичик ва ранги бир хил - тўқ яшил.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 500 сўм бўлган банкноти 144x78 мм ўлчамдаги қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ майдонда Ўзбекистон Республикаси Герби кўринишидаги локал сув белгиси мавжуд. Банкнотнинг чап қисмида кенглиги 4 мм бўлган чизиқ кўринишидаги тор оқ майдон бор. Банкнотнинг деярли марказида унинг бутун эни бўйлаб кенглиги 1,2 мм бўлган металл қўшилган полиэфир ҳимоя ипи ўтади. Унда оқ рангда бир гал тўғри, бир гал қия ҳарфлар билан ёзилган ва кўп марта такрорланувчи "ЎЗБЕКИСТОН" матни бор.
Банкнотнинг олд томони асосан оч яшил, олча, тўқ қизил ва бинафша ранглардан, орқа томони эса, тўқ қизил, яшил ва ҳаво ранглардан иборат. Банкнот олд томонининг юқори қисмида тўқ бинафша рангли тасмада тўқ бинафша ранг соя туширилган оч тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн мавжуд. Банкнотнинг чап тарафида бир неча турли рангдаги гильоширланган безаклар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Безакларнинг ўнг тарафида ўткир бурчакли кўп қирра шаклида нақшинкор элементлар жойлаштирилган. Чап тарафда Гербдан сал юқорироқда тўртбурчак кўринишдаги нақш жойлашган бўлиб, у мужассамлаштириш эффектидан фойдаланилган ҳолда банкнотнинг орқа томонидаги расмга мос келади, Ўзбекистон Республикаси Герби тагида лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти рақамдан иборат номер жойлашган. Банкнотнинг махсус магнит бўёғи қўшилиб, қора рангда бажарилган айнан шу номери билетнинг пастки қисмидаги оқ майдонда такрорланади. Расмнинг ўнгдаги пастки бурчагида нақшинкор рамка ичида оч бинафша рангли "500" рақамлари билан банкнотнинг қиймати акс эттирилган ва унинг устига йирик ҳарфлар билан тўқ қизил рангда "СЎМ" деб ёзилган.
Банкнотнинг чап ва ўнгдаги қуйи бурчакларида тўқ кўк рангли "500" рақамлари тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради. Тўқ қизил рангли нақшинкор рамка тагида тўғри тўртбурчакда "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн бир қаторга ёзилган. Банкнотнинг нақшинкор рамкаси, "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" ёзуви, Герб, чапдаги ва ўнгдаги "500" рақамлари, шунингдек, банкнот кенг оқ сатҳининг юқори қисмида жойлашган нақш металлография босма усули қўлланилган ҳолда бажарилган бўлиб, банкнот бармоқ учлари билан пайпаслаб кўрилганида, бўёқнинг бўртиб турганлиги сезилади. Нақшинкор рамканинг ўнг томонидаги юқори қисмида қуёш нурлари ёки ёруғликка тутиб қаралган вақтда кўринадиган ва яширин босма усулида бажарилган "500" рақами жойлашган. Банкнотнинг оқ сатҳида "500" рақами узлуксиз такрорланувчи "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн ёзилган бўлиб, у чизиқ кўринишидаги микробосма усулида бажарилган ва улар лупа ёрдамида яхши ўқилади. Ҳудди шундай микроматнли чизиқ банкнотнинг юқори қисмида нақшинкор рамканинг давоми сифатида жойлашган. Оқ сатҳнинг юқори қисмида банкнот чиқарилган йилни кўрсатувчи "1999" рақамлари бор. Унинг тагида кузатиш бурчагига қараб яшил рангдан тўқ қизилгача ўзгариб борувчи нақш мавжуд. Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганида, қоғозга тартибсиз равишда прессланган яшил ва ҳаво ранг толалар ҳамда рамканинг ўнг қисми товланиб кўринади.
Ўзбекистон Республикаси Гербининг чап тарафида уч қаторга устма-уст жойлаштирилган турли баландликдаги "500" рақамлари ёришиб кўринади. Банкнот орқа томони марказидаги ҳаво ранг фонда тўқ қизил ранг билан от миниб турган Амир Темурнинг ҳайкали тасвирланган. Ҳаво ранг фон тусдаги нусҳа кўчиришга қарши бўлган "X" шаклидаги ҳимоя белгиси турли бурчакда кўплаб ингичка чизиқлардан иборат. Ҳаво ранг фон - чап ва юқори тарафдан ҳилпираб турувчи тасма кўринишидаги гильоширланган чизиқлар билан ҳошияланган. Ҳайкалнинг ўнг тарафида миллий услубда турли рангдаги нақшинкор безак тасвирланган. Банкнотнинг пастки қисмидаги тўғри тўртбурчакда тўқ қизил ранг билан "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн ёзилган.
Турли рангдаги нақшинкор элементлар фонида ўнгдаги пастки бурчакда бир-бирини кесиб ўтувчи "500" ва "СЎМ" ёзувлари мавжуд. Тангирланган сариқ фоннинг чапки юқори бурчагида айнан шундай "500" ва "СЎМ" ёзувлари бор, аммо улар кичикроқ ўлчамда сидирға тўқ қизил рангда акс эттирилган. Банкнотнинг чапки қуйи бурчагидаги пастки нақшинкор рамка устида тўқ қизил рангда бажарилган "500" рақами йирик ўлчамда ёзилган. Нақшинкор рамка, от миниб турган Амир Темур ҳайкали, "500" рақамлари ва "СЎМ" ёзувлари металлография босма усули қўлланилган ҳолда бажарилган бўлиб, банкнот бармоқ учлари билан пайпаслаб кўрилганда бўёқнинг бўртиб чиққанлиги сезилади. Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганда, қоғозга тартибсиз равишда прессланган яшил ва ҳаво ранг толалар товланиб кўринади, шунингдек, нақшинкор безак қисми ҳамда тангирланган фон ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 1000 сўм бўлган банкноти 144x78 мм ўлчамдаги қоғозда тайёрланган. Банкнотнинг ўнг томонидаги кенг оқ майдонда Ўзбекистон Республикаси Герби кўринишидаги ва унинг остида жойлашган "1000" рақами кўринишидаги локал сув белгиси мавжуд. Банкнотнинг чап қисмида кенглиги 4 мм бўлган чизиқ кўринишидаги тор оқ майдон бор. Банкнотнинг деярли марказида унинг бутун эни бўйлаб кенглиги 1,2 мм бўлган металл қўшилган полиэфир ҳимоя ипи ўтади. Унда оқ рангда бир гал тўғри, бир гал қия ҳарфлар билан ёзилган ва кўп марта такрорланувчи "ЎЗБЕКИСТОН" матни бор.
Банкнотнинг олд томони асосан ҳаво ранг, ним олча ранг, жигарранг ва бинафша ранглардан, орқа томони эса, зумрад, бинафша, яшил ва ҳаво ранглардан иборат. Банкнот олд томонининг юқори қисмида ним ҳаво ранг тасмада тўқ яшил рангли соя туширилган оч тусдаги "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" деган матн мавжуд. Банкнотнинг чап тарафида бир неча турли рангдаги гильоширланган безаклар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган. Безакларнинг ўнг тарафида саккиз қирра шаклида нақшинкор элементлар жойлаштирилган. Чап тарафда Гербдан сал юқорироқда тўртбурчак кўринишидаги нақш жойлашган бўлиб, у мужассамлаштириш эффектидан фойдаланилган ҳолда банкнотнинг орқа томонидаги расмга мос келади. Ўзбекистон Республикаси Герби тагида лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти рақамдан иборат номер жойлашган. Банкнотнинг махсус магнит бўёқ қўшилган қора рангда бажарилган айнан шу номери билетнинг пастки қисмидаги оқ майдонда такрорланади.
Расм ўнг томонининг пастки бурчагидаги нақшинкор рамка ичида олча ранг кўринишида "1000" рақами билан банкнотнинг қиймати акс эттирилган бўлиб, унинг устига йирик ҳарфлар билан тўқ жигаррангда "СЎМ" ва "БИР МИНГ" деб ёзилган. Банкнотнинг чап ва ўнгдаги қуйи бурчакларида тўқ жигарранг билан "1000" рақами тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради. Тўқ жигарранг нақшинкор рамка тагидаги тўғри тўртбурчакда "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДА ҲАММА ТЎЛОВЛАР УЧУН ЎЗ ҚИЙМАТИ БЎЙИЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ ШАРТ" деган матн бир қаторга ёзилган.
Банкнотнинг нақшинкор рамкаси, "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ" ёзуви, Герб, чапдаги ва ўнгдаги "1000" рақамлари, шунингдек, банкнот кенг оқ сатҳининг юқори қисмида жойлашган нақш металлография босма усули қўлланилган ҳолда бажарилган бўлиб, банкнот бармоқ учлари билан пайпаслаб кўрилганида, бўёқнинг бўртиб турганлиги сезилади.
Нақшинкор рамканинг ўнг томонидаги юқори қисми қуёш нурлари ёки ёруғликка тутиб қаралган вақтда, яширин босма усулида бажарилган "UZB" ҳарфларининг жойлаштирилганлиги кўринади. "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI" микроматнли чизиқ банкнотнинг юқори қисмида нақшинкор рамканинг давоми сифатида жойлашган. Оқ сатҳнинг юқори қисмида банкнот чиқарилган йилни кўрсатувчи "2001" рақами бор. Унинг тагида кузатиш бурчагига қараб ранги яшилдан тўқ қизилгача ўзгариб борувчи саккиз қиррали нақш мавжуд.
Банкнот ультрабинафша нурлар билан ёритилганда, қоғозга тартибсиз равишда прессланган яшил ва ҳаво ранг толалар билан бирга рамканинг ўнг қисми ҳам товланиб кўринади. Ўзбекистон Республикаси Гербининг чап тарафида уч қаторга устма-уст жойлаштирилган турли баландликдаги "1000" рақамлари гильоширланган фонда ёришиб кўринади.
Банкнот орқа томонининг марказида ҳаво ранг фонда жигарранг кўринишдаги Темурийлар тарихи музейи биноси тасвирланган. Рангли нусҳа кўчиришга қарши бўлган ҳимоя белгиси "X" кўринишидаги шакл, банкнот сатҳининг юқори қисми чап бурчагида акс этган. Бинонинг ўнг тарафида миллий услубда тypли рангдаги нақшинкор безаклар тасвирланган.
Банкнотнинг пастки қисмидаги тўғри тўртбурчакда оқ ранг билан "ЎЗБЕКИСТОН СЎМИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ ҚОНУНГА МУВОФИҚ ТАЪҚИБ ҚИЛИНАДИ" деган матн ёзилган. Турли рангдаги нақшинкор элементлар фонида ўнгдаги пастки бурчакда "1000" рақамли ёзув мавжуд. Тангирланган ҳаво ранг фоннинг чапки юқори бурчагида айнан шундай "1000" ва бир-бирини кесиб ўтувчи "БИР МИНГ СЎМ" ёзувлари бор. Банкнотнинг чапки қуйи бурчагида нақшинкор рамка устида тўқ жигаррангда бажарилган "1000" рақами ўртача катталикдаги ҳарфлар билан ёзилган.
2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 5000 сўм бўлган янги пул билетларини муомалага чиқарди.Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 5000 сўм бўлган пул билетлари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “5000" рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида голографик эффектли ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.
Билет олд томонининг юқори қисмида “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI" ёзуви мавжуд.Чап қисмида нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган.Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларининг қуйи қисмида, шунингдек, Гербнинг ўнг тарафида билетнинг қийматини билдирувчи “5000" рақами тасвирланган.Гербнинг ўнг тарафидаги “5000" рақами устига йирик ҳарфлар билан “SO'M" сўзи ёзилган. Ушбу тасвир тепасида билет қиймати сўз билан “BESH MING" кўрсатилган.
Нақшинкор рамканинг пастки қисмида “O'ZBEKISTON SO'MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO'LOVLAR UCHUN O'Z QIYMATI BO'YICHA QABUL QILINISHI SHART" ёзуви жойлашган.Банкнотнинг жигарранг нақшинкор рамкаси, “O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI" ёзуви, Герб, ўнг ва чап томондаги “5000" рақамлари бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.Оқ рангли сатҳда жойлашган “5000" рақами унинг диагонали бўйича фарқланган икки хил рангда ишланган. Рақам тепасида билетнинг номери ва серияси такрор кўрсатилган.Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини бронза рангидан яшил рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи нақш мавжуд.
Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил “2013" кўрсатилган.Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида рангли нақшинкор безаклар жойлашган бўлиб, пастки безак устида “5000" рақами акс эттирилган.Банкнотнинг марказида “OLIY MAJLIS" меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган.Расмнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “5000" ва “SO'M" ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “BESH MING" кўрсатилган.
Уларнинг пастки қисмида турли баландликдаги, қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ёрқин тилла рангдан оч яшил рангга ўзгартирувчи иккита “5000" рақамлари жойлашган.Шунингдек, банкнотнинг “5000" рақамдаги қиймати унинг юқори ўнг бурчагида ҳам тасвирланган.Пастки қисмида “O'ZBEKISTON SO'MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TAQIB QILINADI" ёзуви жойлашган.Муомалага чиқарилаётган қиймати 5000 сўм бўлган пул билетлари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 10 000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.
Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “10000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.
Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3D” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.
Банкнот олд томонининг юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд.
Чап қисмида нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган.
Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.
Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларининг қуйи қисмида, шунингдек Гербнинг ўнг тарафида “10000” рақами тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.
Гербнинг ўнг тарафидаги “10000” рақами устига йирик ҳарфлар билан “SO‘M” сўзи ёзилган. Ушбу тасвир тепасида банкнот қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган.
Нақшинкор рамканинг пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” ёзуви жойлашган.
Банкнотнинг тўқ кўк рангли нақшинкор рамкаси, “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви, Герб, ўнг ва чап томондаги “10000” рақамлари бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.
Оқ рангли сатҳда жойлашган “10000” рақами тепасида банкнотнинг номери ва серияси такрор кўрсатилган.
Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи, тилла-бронза рангли саккиз қиррали нақш мавжуд.
Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.
Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида кўк ва бинафша рангда ишланган нақшинкор безаклар жойлашган бўлиб, пастки безак устида “10000” рақами акс эттирилган.
Банкнотнинг марказида “SENAT” меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган.
Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “10000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган.
Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.
Ушбу матннинг икки томонида “10000” рақамлари, шунингдек банкнотнинг энг юқори қисмида “O‘N MING SO‘M” ёзуви акс эттирилган.
Муомалага чиқарилаётган қиймати 10000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
2017 йилнинг 22 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 50000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.
Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “50000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.
Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3Д” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 мм. бўлган ҳимоя ипи ўтказилган.
Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган.
Чап юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Ушбу матн «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмали такрорланувчи микроматнли чизиқ билан ажратилган.
Микроматнли чизиқ остида «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» матни акс этган.
Матн остида тўқ яшил рангдаги Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган.
Банкнот чап тарафининг пастки қисмида 50000 рақами ва «ELLIK MING SO‘M» ёзуви мавжуд бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.
Юқоридаги барча тасвирлар ва ёзувлар бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.
Марказда Ўзбекистон Республикасининг ҳошиланган харитаси жойлашган бўлиб, унинг фони «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўз бирикмали такрорланувчи микроматн кўринишида ишланган.
Чап тараф пастки қисмидаги ва оқ рангли сатҳда жойлашган “50000” рақамлари тепасида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.
Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмидаги махсус белги арка тасвири кўринишида бўлиб, ёруғликка қаратилганда арканинг ранги банкнот орқа томонидаги рангли фон билан тўлдирилади.
Арканинг остида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.
Оқ рангли сатҳнинг пастки қисмида кўриш бурчагига қараб рангини бронза рангидан яшил рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи “50000” рақами мавжуд.
Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори қисмида арка тасвири мавжуд бўлиб, ёруғликда кўрилганда банкнот олд қисмидаги тасвир билан бир-бирини тўлдиради.
Банкнотнинг марказида “ANJUMANLAR SAROYI” меъморий биноси тасвирланган.
Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “50000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “ELLIK MING” кўрсатилган.
Шунингдек, банкнот қиймати “50000” кўринишида юқори ўнг ва пастки чап бурчакларда акс эттирилган.
Остки фон нафис чизиқлар қўлланилган ҳолда ишланган миллий нақшинкор безаклар ва бўртиб тургандек таасурот уйғотувчи банкнот қиймати кўринишидаги рақамли тасвирлардан иборат.
Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.
Муомалага чиқарилаётган қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 25 февралдан бошлаб қиймати 100 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиси муомалага чиқарилиши тўғрисида маълум қилади.
Қиймати 100 000 сўм бўлган банкнотнинг мавзуси (тематикаси) буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган.
Банкнотнинг ўлчами 144 х 78 мм. бўлиб, махсус ҳимояланган қоғозда чоп этилган.
Банкнотнинг ўнг тарафидаги оқ овал қисмида Мирзо Улуғбек сурати кўринишидаги локал сув белгиси ва 100000 рақами кўринишида филигран сув белгиси жойлашган. Банкнотнинг ўнг тарафидаги қоғоз қатламида кенглиги 5 мм. 3D эффектга эга бўлган, юқори ҳимояли, шўнғувчи, банкнотнинг устки қатламига чиқувчи ҳимоя ипи жойлаштирилган. Ёруғлик манбаида ип тўлиқ кўринишга эга бўлиб, банкнотнинг исталган қиялик кўринишида ипдаги тасвирларда силжиш эффекти пайдо бўлади. Олд ва орқа томонларининг фони асосан оч жигарранг ва ҳаво рангларидан иборат.
Банкнот олд томонининг чап қисмида Мирзо Улуғбек ҳайкали тасвирланган. Банкнотнинг юқори қисмининг чап тарафида ранги ўзгарувчан 100000 рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчагида қаралганда унинг ранги қирмизи рангдан жигаррангга ўзгаради.
Банкнотнинг қуйи қисмининг чап тарафида орнаментал тасвир асосида (фонида) “UZB” кўринишидаги яширин тасвир мавжуд бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўринади. Банкнотнинг чап томонида жойлашган яшил рангдаги махсус элемент кўзи ожиз инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалиги ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш мумкин. Банкнотнинг юқори қисмида, ҳайкалнинг ўнг томонида кўп функцияли устурлоб ("Астраляби") астрономик асбоби тасвири жойлашган ва у регистр вазифасини бажариб, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади, ёруғликка қаратилганда орқа томондаги рангли фон билан тасвир мукаммалашади.
Банкнот юқори қисмининг ўнг томонида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни мавжуд.
Банкнотнинг юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг Герби жигаррангда акс эттирилган.
Банкнотнинг ўрта қисмида қуёш системаси схемаси жойлашган бўлиб, унинг ранги кўриш бурчагига қараб бронза рангидан яшил рангга ўзгаради.
Орбита доирасида қуёш системаси сайёралари ва олтита кичик сайёралар турли ўлчамдаги саккиз қиррали юлдузчалар кўринишида жойлашган. Уларнинг ранги ҳам маълум қияликда ўзгарувчан хусусиятга эга. Орбиталар доираси периметри атрофида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўз бирикмаси кўринишида такрорланувчи микроматн мавжуд.
Банкнот қуйи қисмининг марказида “BIR YUZ MING SO’M” матни жойлашган бўлиб, унинг остида «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» ёзуви акс этган.
Банкнот пастки ўнг бурчагидаги 100000 рақами икки хил, яъни жигарранг ва яшил рангда аниқ чегараланган ҳолда босилган. Банкнотнинг лотин алифбосидаги икки ҳарфли серияси ва етти хонали сондан иборат рақами икки жойда босилган бўлиб, қуйи қисмининг ўнг томонидаги бўёқ ферромагнит, чап қисмдаги рангли майдондаги люминесцер хусусиятига эга.
Банкнот орқа томонининг чап қисмидаги овал шаклдаги майдонда ҳам локал сувли белгисини кўриш имконияти мавжуд. Чап томонининг юқори бурчагида гильошир розетка майдонида банкнот муомалага чиқарилган йил кўрсатилган.
Банкнотнинг марказида жигаррангда Мирзо Улуғбек обсерваторияси тасвирланган ва унинг устида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни туширилган.
Банкнотнинг қуйи қисмида кўк рангда 100000 рақами, “BIR YUZ MING SO‘M” ёзуви ҳамда уларнинг тагида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган. Мазкур тасвирлар ва банкнотнинг юқори қисми ўнг бурчагидаги 100000 рақами металлограф босма усулида (бўртмалиги сезиладиган) бажарилган. Банкнотнинг ўнг томонида қўш ёйли квадрант астрономик асбоб тасвирланган.
Банкнот марказида Ўзбекистон Республикаси харитасининг чегараси акс эттирилган бўлиб, унда буюк олим Мирзо Улуғбек ўз илмий фаолиятини олиб борган Самарқанд шаҳрининг жойлашган ўрни белгиланган. Хаританинг фони узлуксиз равишда такрорланувчи “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” микроматни билан тўлдирилган.
Муомалага чиқарилаётган қиймати 100 000 сўм бўлган пул белгиси, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
Ўлчами 152 х 69 мм.
Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “200000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.
Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 4 мм.ли кўк рангли, “силжиш” эффектига, “UZB” ёзувига эга бўлган, микрооптик ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.
Олд ва орқа томонларининг асосий ранги – фируза рангда бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.
Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.
Банкнот олд томони чап қисмида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.
Юқори қисмининг чап тарафида “200000” рақами, юқори қисм марказида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни кўк ва яшил рангларда ҳамда юқори ўнг бурчакдаги Ўзбекистон Республикасининг Герби яшил рангда жойлашган.
Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган яшил рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.
Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида “латент” (яширин) тасвир “UZ” кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.
Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи “IKKI YUZ MING SO‘M” ёзуви ва “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни жойлашган.
Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда буёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.
Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги халқалар жойлашган бўлиб, нусха кўчирилганда тасвирлардаги аниқлик йўқолади.
Шунингдек, ультрабинафша нури остида кўринувчи нақшинкор безакнинг яшил рангли фонида “UZB 200000 SO‘M” сўзи қизил рангда тасвирланган.
Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан “Буюк Ипак йўли” карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.
Юқори чап қисмида “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлигидаги нақшинкор безак тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда, “олд” ва “орқа” томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил бўлади.
Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.
Банкнот орқа томонида милоддан аввалги III асрга тегишли қадимги Фарғона давлатининг пойтахти бўлган “AXSIKENT ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.
Марказий қисмида машҳур Қува анорининг рамзи сифатида “анор” тасвирида замонавий “Spark live” ҳимоя элементи қўлланилган бўлиб, турли қияликда ранг ўзгариши ва силжиш эффектини ҳосил қилади.
Ўнг қисмида Фарғона водийсидаги археология ёдгорлиги топилмалари – милоддан аввалги II минг йилликга тегишли бўлган сопол идиш ва икки бошли илон кўринишидаги қадимий тош тумор тасвири акс эттирилган.
Юқори чап қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил “2022” чоп этилган.
Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати “200000” рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда “IKKI YUZ MING SO‘M” ёзуви туширилган.
Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.