Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

1 июль – Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилган кун

2015-07-01

Ягона интерактив давлат хизматлари портали бундан 2 йил муқаддам – 2013 йилнинг 1 июл куни Интернет тармоғининг my.gov.uz манзилида фаолиятини бошлаган эди.

Ўтган 2 йил давомида Ягона порталда кенг кўламли, йирик лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан:
– Ягона порталга 600 дан зиёд давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий ҳокимиятлар, жумладан шаҳар ва туман ҳокимликлари уланди;
– турмуш тарзининг турли жабҳаларини қамраб олувчи 230 дан ортиқ хизматлар жорий қилинди;
– давлат органлари раҳбарлари қабулига онлайн ёзилиш, давлат органларида мавжуд бўш иш ўринлари учун маълумотномаларни юбориш, биометрик паспортни олиш юзасидан онлайн аризани юбориш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда баъзи бир рухсат бериш жараёнларини онлайн амалга ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек аҳоли ва давлат органлари учун бошқа қатор қулайликлар яратилди;
– Ягона порталдан фойдаланиш бўйича давлат органлари масъуллари учун ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, қўлланмалар ишлаб чиқилди;
– Аҳоли мурожаатларини олиш, қайта ишлашнинг марказлашган тизими жорий қилиниб, унинг ёрдамида аҳоли мурожаатларига нисбатан давлат органларининг муносабатини – муддатини, сифатини назорат қилиш, мониторингини юргизиш мумкин бўлди;
– Давлат органлари масъул ходимларининг Ягона порталда ишлаш бўйича кўникмасини оширишга қаратилган ўқувлар йўлга қўйилди.

Ўтган давр ичида аҳоли томонидан давлат органларига Ягона портал орқали 250 000 дан ортиқ аризалар юборилди. Улардан 95 %ига ваколатли давлат идоралари томонидан жавоб йўлланган. Аризаларнинг 12 000 га яқини (5%) кўриб чиқиш жараёнида. Ушбу аризаларнинг 145 000 дан ортиғи (58%) юридик шахслар томонидан юборилган бўлса 106 000 дан ортиғи (42%) эса жисмоний шахслар номидан юборилган.

Шунингдек, Ягона порталда тадбиркорлик соҳаси ривожига хизмат қилувчи, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватловчи хизматларни жорий қилишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Ягона порталда тадбиркорлик фаолиятини рўйхатга олиш хизмати жорий қилинган бўлиб, бугун хоҳловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида рухсат бериш жараёнларини онлайн амалга оширишлари мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари ўз ҳақ-ҳуқуқлари бузилган, тўсиқларга дуч келган, ишларига асоссиз равишда аралашиш юз берган ҳолатда Ягона портал орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, адлия органларига мурожаат қилишлари мумкин.

Аҳолининг интернетдан фойдаланмайдиган қисми учун ташкил этилган Ягона портал «Call-center»и – Маълумотлар хизмати «8-800-200-18-18» рақами орқали юртдошларимиз қўнғироқ орқали ариза, таклиф ва шикоятларини давлат органларига юборишмоқда. Мазкур қулайликни янада соддалаштириш мақсадида, ушбу телефон рақамлари қисқа – «1060» рақамида ишга туширилди. «1060» рақами орқали хизмат кўрсатиш бепул, қўнғироқ нархлари абонентнинг шаҳар телефонларига чиқиш тарифи нархларида белгиланган.

«Call-center» орқали 2 йил мобайнида 15 000 дан ортиқ қўнғироқ қабул қилинган бўлиб, давлат органларига ушбу қўнғироқлар асосида аҳоли мурожаатлари юборилди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам Ягона портал фаолиятига нисбатан катта қизиқиш уйғонган бўлиб, Ягона порталнинг қулайликларидан фойдаланаётган аҳоли вакиллари бир-бирларига давлат органлари фаолиятига дахлдор турли масалаларни ҳал қилишда порталдан фойдаланишни маслаҳат беришмоқда.

Поделиться