Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

966edb2a-b177-f39a-4c46-3c0fd7cf35ad.jpg

Халқаро хотин-қизлар куни

08.03.2017

Ўзбекистонда ушбу байрам севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонланади, шунингдек, "оналар куни" сифатида ҳам таниқлидир. 8 март Ўзбекистонда дам олиш куни деб белгиланган.

1f76c6ff-48ff-49cf-5e65-1331ec39b269.jpg

“Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилган кун

04.03.2017

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 1993 йил 4 мартдаги фармонига мувофиқ “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилди.

d5beeeda-e44c-3f71-c5d5-00a81c1eca1c.jpg

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун

02.03.2017

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 193 мамлакат аъзо бўлган энг йирик халқаро тузилмадир. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан олти ой ўтиб – 1992 йил 2 март куни ушбу нуфузли халқаро ташкилотга аъзо бўлган. Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, экология, таълим, маданият, туризм каби кўплаб соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.

b0379c53-bb03-507d-42c1-d5780758bcdf.jpg

Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги

09.02.2017

Мустақиллик йилларида Алишер Навоий халқимиз кўз ўнгида улуғворлиги билан қайта намоён бўлди. Истиқлолимизнинг дастлабки йили озод Ватанимиз солномасида “Алишер Навоий йили” сифатида улуғланди. Пойтахтимиз марказида унинг номи билан аталувчи муаззам боғ — Ўзбекистон Миллий боғи барпо этилди. Энг муҳими, улуғ шоир меросини бутун кўлами, кенг қирралари билан ҳар томонлама чуқур ўрганиш, бу борада тарихий адолатни қарор топтириш учун барча имконият яратилди.

ade19139-4812-db03-a6ec-81fab40db67a.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Қувайтга расмий ташрифи

07.02.2017

2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Қувайт Давлатида бўлади.

d6ebce9b-a438-de09-fd46-1f09ac24842a.jpg

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун

30.01.2017

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори кенг жамоатчилик томонидан мамнуният билан кутиб олинди. 

6bf1ffb0-91cc-3ca4-25f4-3f3abb570c69.jpg

ШҲТ доирасидаги бўлажак маслаҳатлашувлар

20.01.2017

2017 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Москва шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги маслаҳатлашувларда иштирок этади.

be7a3416-7b63-29a4-1664-6190e6b7b53f.jpg

Ватан ҳимоячилари куни

14.01.2017

Мустақил Ўзбекистонда ушбу байрам ўз қуролли кучларини ташкил этишга бағишланган. 1992 йил 14 январда мамлакат парламенти мамлакат ҳудудидаги ҳарбий ўқув юртлари ва бошқа ҳарбий шаклларининг барча қисмлари ва бирлашмаларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикция қарамоғига ўтиши тўғрисида қарори қабул қилинди. 1993 йилда 29 декабрда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.

1ed29a4e-cf08-d5bd-a699-7d567138c2d1.jpg

“Ватанга қасамёд” монументи очилган кун

12.01.2017

“Ватанга қасамёд” монументи ёшларимизни она юртга меҳр-муҳаббат, садоқат, мардлик ва жасорат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, Ватанни кўз қорачиғидек асраш, уни ҳимоя қилиш мамлакатимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас ва шарафли бурчидир.

110de8e4-eee0-0035-5a89-e80ce4ade52c.jpg

Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари

09.01.2017

2017 йилнинг 9-10 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтади.