Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Қувайтга расмий ташрифи
2017-02-07
2017 йилнинг 7-10 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Қувайт Давлатида бўлади.
Ташриф дастуридан Бош вазир шайх Жабер ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабаҳ, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ, Миллий мажлис Раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Қувайт бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.
Ташриф дамовида инвестиция, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.