Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

c1f6b71b-4e77-ff22-bc43-cd09f1506905.jpg

Халқаро мақом санъати анжумани

06.09.2018

Анжуман Ўзбек миллий мақом санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга бўлган ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш, турли халқлар ўртасида дўстлик биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

8d619aaf-bc6b-5253-e6b7-97ef6d718ef5.jpg

I халқаро текстиль конференция Ўзбекистонда

04.09.2018

Жорий йил 4 сентябрь куни “Ўзэкспомарказ”да тўқимачилик саноатига ихтисослашган халқаро конференция ва 5-7 сентябрь кунлари "UzTextile Expo" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. 

22c3ec84-0be1-5879-f328-ad2fbcbcc18f.jpg

Мустақиллик куни

01.09.2018

Ўзбекистон Республикасининг асосий миллий байрами - Мустақиллик кунидир. Ушбу байрам 1 сентябрь куни маросимли ва ранг-баранг шаклда нишонланади. Миллий байрам дўстлик, хайрия ва ҳар томонлама ҳурматга таянган ўзбек халқининг барча орзуларини намоён этадиган байрамдир.

13e82cbe-0401-829c-ca6f-ff225938d0a5.jpg

Халқаро инвестицион форум

29.08.2018

2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззах вилоятида Халқаро инвестицион форум ўтказилади. Тадбир қатнашчиларида ҳудуд ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари кўргазмаси билан ҳам танишиш имконияти бўлади.

158059dc-6708-76dc-8d82-66ba4847e31a.jpg

Ўзбекистон – Қозоғистон сиёсий маслаҳатлашувлари

28.08.2018

2018 йилининг 28 август куни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.

ramathan.jpg

Муборак Қурбон ҳайити

21.08.2018

Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

a88dfd80-e6f5-c045-121f-9f8518bd50ce.jpg

Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи

17.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 2018 йил 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. 

45467d42-a81e-4a02-b4e9-5bb1f5dcdfba.jpg

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги делегацияси Тожикистон Республикасига ташрифи

14.08.2018

2018 йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Қўлдошев бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва Фуқаро мудофааси қўмитаси билан ҳамкорликда Ҳайъат кенгашида иштирок этиш учун Тожикистон Республикасига ташриф буюради.

cb158842-895d-a938-7e7d-136b8c42fc2d.jpg

Ишчи гуруҳларнинг Москва шаҳридаги учрашуви

07.08.2018

2018 йилнинг 7-9 август кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилишига тайёргарлик кўриш борасида ишчи гуруҳларнинг учрашуви бўлиб ўтади.

22ff860c-c35a-107b-b83e-f7eeb233c8c7.jpg

Халқаро конференция

07.08.2018

Шу йил 7-8 август кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади.