Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги делегацияси Тожикистон Республикасига ташрифи

2018-08-14

2018 йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Қўлдошев бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва Фуқаро мудофааси қўмитаси билан ҳамкорликда Ҳайъат кенгашида иштирок этиш учун Тожикистон Республикасига ташриф буюради.

Маълумки, жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида томонлар ўртасида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланган.

Мазкур ташриф доирасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси, икки мамлакатнинг гидрометеорологик хизматлари вакиллари билан «Юқори тоғли ҳудудлардаги кўлларнинг ҳолатини ўрганиш, уларнинг ёриб чиқиб кетиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар» мавзусида ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться