Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро мақом санъати анжумани

2018-09-06

Анжуман Ўзбек миллий мақом санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга бўлган ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш, турли халқлар ўртасида дўстлик биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

Анжуман 2018 йилдан бошлаб хар икки йилда бир марта Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкиллаштирилади.

Анжуман Шаҳрисабз шахрида 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Анжуман тадбирлари

  • «Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда илмий-амалий конференция деб аталади);
  • Мақом ансамбллари, хонанда ва созандаларнинг кўрик-танлови;
  • Шаҳрисабз шаҳридаги боғ, театр ва бошқа концерт саҳналарида чиқишлар;

Халқаро мақом санъати анжуманига мусиқий жамоалар (7 кишидан ошмаган таркибда), яккахон хонанда ва созандалар, мусиқашунос олимлар, матбуот ходимлари, Фестиваль директорлари, мусиқа менежерлари таклиф этиладилар.

Шунингдек мақом санъати ижодкорлари, хорижий давлатлардан таниқли мусиқашунос олимлар, санъаткорлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фахрий меҳмонлар Ташкилотчилар таклифи асосида иштирок этишлари мумкин.

Анжуманда иштирок этиш истагида бўлганлар 2018-йил 1-июлга қадар Ташкилий қўмита веб саҳифасидаги – www.maqomforum.uz – махсус сўровнома орқали ўз материаллари ва ижро дастурларини ташкилий қўмитага тақдим этишлари лозим.

Ташкилий қўмита Анжуманга таклиф этиладиган иштирокчилар рўйхатини 20-июлга қадар эълон қилади.

Анжуман иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб-кетишлари, Ўзбекистондаги транспорт, овқатланиш, яшаш каби харажатларни ташкилий қўмита ўз зиммасига олади.

Халқаро ҳайъат фаолиятини ташкил этиш

Кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан иборат халқаро ҳайъат тузилади.

Баҳолаш жараёнида:

мақом намуналарининг асл миллий хусусиятлари;

бадиий ва эстетик маъно мазмуни;

ижрочиларнинг ижро маҳорати, миллий кийиниш ва саҳна маданияти асосий мезон ҳисобланади.

Анжуман мукофотлари

Анжуман доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари учун Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари таъсис этилган: 

“Гран-При”- 15 000 АҚШ доллари;

1-ўрин – 2та, ҳар бири – 10 000 АҚШ доллардан;

2-ўрин – 2та, ҳар бири – 7 000 АҚШ доллардан;

3-ўрин – 2та, ҳар бири – 5 000 АҚШ доллардан;

Шунингдек Анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Профессионал мақом хонандаси”, “Профессионал мақом созандаси”, “Профессионал мақом устози”, “Профессионал мақом тарғиботчиси”, “Профессионал ёш мақомчи”, “Профессионал мақом бастакори” каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади.

Ташкилотчи ҳуқуқлари

Анжуман қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиш учун рухсатнома бериш;

Анжуманни ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

e-mail: info@maqomforum.uz

Манба: Халқаро мақом санъати анжумани

Поделиться