Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

a24179b6-81ff-29df-3f67-959db89a5727.jpg

“Маданий меросни асраш ва унинг туризм ривожига ҳиссаси” I Халқаро илмий-амалий симпозиуми

04.12.2019

4-5 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Маданий меросни асраш ва унинг туризм ривожига ҳиссаси” мавзусида I Халқаро илмий-амалий симпозиуми бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 828-сонли “Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” қарори ижросини таъминлаш доирасида ўтказилмоқда.  

398397b3-2b74-9a89-e8d9-6e058c5e0d02.jpg

“Асал байрами” кўргазма-ярмаркаси

01.12.2019
Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси АТ «Алоқабанк» ҳамда Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда.
Ярмаркада тоғ асали, уяли асал ва 200 дан ортиқ бошқа асал маҳсулотлари намойиш этилади.
bde30a32-902b-4127-eee9-a3231e91f32f.jpg

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлиси

30.11.2019

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси 2019 йил 30 ноябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

6c75907f-6b7f-37d2-65e6-390f8f9e1876.jpg

Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

29.11.2019

2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

965a4e18-e9f3-819e-d437-ffb207186f8c.jpg

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи

28.11.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 28 ноябрь куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

2449bf77-c98d-b6a0-93cb-7f4c6f84a991.jpg

UzAgroExpo - 2019

27.11.2019

Жорий йилнинг 2019 йил 27-29 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ"да «UzAgroExpo-2019» 15-халқаро кўргазмаси ўтказилади.

3a43a4e4-418b-1a54-2885-6e0539b9b402.jpg

Республика саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси

18.11.2019

Республикамизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва кичик бизнес субъектлари ўртасида саноат кооперациясини жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида 2019 йил 18-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Акционерлик жамиятининг кўргазмалар павильонида Республика саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтади.

db54ca9a-fb3b-3f00-b438-2742089acf11.jpg

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18.11.2019

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

6c75907f-6b7f-37d2-65e6-390f8f9e1876.jpg

Тошкент шаҳрида вазирлар учрашуви

15.11.2019

2019 йилнинг 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.

2f891dde-2182-b29a-6bc6-84684cbc9aab.jpg

Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи

14.11.2019

2019 йилнинг 14-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов бошчилигидаги делегация Берлин шаҳрига ташриф буюради.