Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республика саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси

2019-11-18

Республикамизда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ва кичик бизнес субъектлари ўртасида саноат кооперациясини жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг саноат салоҳиятини янада кенгайтириш мақсадида 2019 йил 18-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Акционерлик жамиятининг кўргазмалар павильонида Республика саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтади.

Республика саноат ярмаркасини ўтказиш мобайнида саноат тармоқлари ва кичик бизнес субъектлари республикамизда ишлаб чиқарилаётган ва ўзлаштириш йўлга қўйилган илгари импорт қилинаётган маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда тармоқ хўжалик бирлашмалари, йирик саноат корхоналари ва Устав жамғармасида 50% дан ортиқ давлат улушига эга бўлган корхона ва ташкилотларга маҳсулотлар, бутловчи қисмлар, материаллар ва хом-ашёларни етказиб бериш бўйича хўжалик шартномалари тузиш имкониятга эга бўладилар.

Республика саноат ярмаркаси тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бошқармасига +99878 150-60-06 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Барча маҳаллий тадбиркорлик субъектларини мазкур Республика саноат ярмаркасида фаол иштирок этишга таклиф этиб қоламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться