Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи

2019-11-14

2019 йилнинг 14-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курманов бошчилигидаги делегация Берлин шаҳрига ташриф буюради.

Германия жамоатчилигини Ўзбекистонда амалга оширилаётган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган парламент сайловига тайёргарликнинг бориши билан таништириш мазкур сафарнинг мақсади ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Германиядаги Элчихонаси маълумотига кўра, делегация Германияга ташрифи доирасида Фридрих Эберт номидаги фондда “Ўзбекистон сайлов олдидан: ички сиёсий ислоҳотлар ва ташқи сиёсий истиқболлар" мавзусида подиум мунозарасини ва Конрад Аденауэр номидаги фондда давра суҳбати ўтказади. Тадбирларда Германиянинг сиёсий, эксперт-таҳлилий, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этади.

Шунингдек, делегация аъзоларининг Германия Федерал президенти ва Федерал канцлери идораларида, Бундестаг ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлари режалаштирилган бўлиб, учрашувлар доирасида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинади ҳамда халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться