Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Воқеалар

cef2897a-aa31-f56d-9347-a6f8a94068ec.jpg

Ўзбекистон делегациясининг “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ҳамкорлик форумидаги иштироки

24.11.2020
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация “Корея Республикаси – Марказий Осиё” 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун 2020 йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Сеул шаҳрида ташриф билан бўлади.
c69180ce-fe92-8eea-9d23-e830ee82f483.jpg

Илмий ташкилотларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасида тижоратлаштиришга тайёр илмий ишланмалар кўргазмаси

18.11.2020
Кўргазмада республикамиздаги барча илмий муассасалар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ҳамда замонавий даволаш методикалари намойиш қилинади.  
 
 
db54ca9a-fb3b-3f00-b438-2742089acf11.jpg

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18.11.2020

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

5b2c4d7d-55dd-3a59-2792-7d3bcde0ab9d.jpg

Тиббиёт ходимлари куни

08.11.2020

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунига асосан, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланади.  

c5ce98f8-a5c5-65f1-83ee-514837095ef2.jpg

“Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусида халқаро илмий конференция

04.11.2020

2020 йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагида “Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.

ef5b3eaf-29b4-b460-cc75-078f2fa57bb1.jpg

"InnoWeek.Uz" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги онлайн ўтказилади

03.11.2020

Янги ички ва хорижий технологияларни намойиш этиш, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва янги технологиялар алмашинуви орқали мамлакат иқтисодиёти учун фойдали бўлган янги инвестицион имкониятларини жалб қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳозирги кунда ишлаб чиқилаётган электрон платформада жорий йилнинг 3–8 ноябрь кунлари "InnoWeek.Uz" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилади.

f177e447-c03b-e9a6-394d-03d24e878e76.jpg

Ички ишлар органлари ходимлари куни

25.10.2020

2006 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (ЎРҚ-65-сон) мувофиқ, 25 октябрь мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

3435919f-a15b-5977-cf27-e6eeef52a073.jpg

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни

24.10.2020

БМТ кунида 1945 йилда БМТ Устави кучга кирган кун нишонланади.

31c5dd34-1d5e-e80e-be7f-730d03d95ce2.jpg

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси

21.10.2020

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси 2020 йил 21 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.  

bd2131ee-dec7-4cc7-3d11-7659ba680e01.jpg

Ўзбек тили байрами куни

21.10.2020

Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.