Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусида халқаро илмий конференция

2020-11-04

2020 йилнинг 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагида “Замонавий ҳарбий низолар ва уларнинг олдини олиш йўллари” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.

Бугун дунё бўйлаб кенг тарқалган “CОVID-19” пандемияси билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, тадбир видеоконференцалоқа шаклида ташкил қилиниши кўзда тутилган.
 
Халқаро конференциянинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:
 
– замонавий ҳарбий низоларнинг янги шаклий ўзгаришларини ўрганиш ҳамда трансмиллий таҳдидларга қарши курашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, Қуролли Кучлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш;
 
– ҳарбий тўқнашувлар ва ноанъанавий таҳдидларга қарши кураш бўйича миллий ва халқаро тажрибани умумлаштириш;
 
– хорижий олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари билан ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш.
 
Онлайн-конференцияда хорижий мутахассислар, шу жумладан, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Халқаро Қизил Хоч қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Жорж Маршалл номидаги Хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази, Америка Қўшма Штатлари Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази, Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Буюк Британия, Германия Федератив Республикаси, Польша, Ҳиндистон, Италия, Хитой Халқ Республикаси, Корея Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Туркманистон Республикаси мутахассислари иштирок этиши режалаштирилган.
 
Халқаро илмий онлайн-конференция материаллари ва тавсиялари ҳарбий хизматчилар билими ва дунёқарашини янада кенгайтиришга имкон яратади. 
 
Азизжон ТОИРОВ,
Қуролли Кучлари академияси 
Илмий тадқиқотлар институти 
бўлим бошлиғи

Манба: ЎзА

Поделиться