«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган авиацияси ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган авиацияси ходими» фахрий унвони ҳаво транспортини ривожлантиришда, замонавий авиация техникасини ўзлаштиришда, аҳолига ва республика халқ хўжалигига намунали хизмат кўрсатишни ташкил этишда алоҳида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходимлари ва мутахассисларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими» фахрий унвони алоқа воситаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда, республика халқ хўжалигига ва аҳолисига алоқанинг барча турлари билан намунали хизмат кўрсатиш ишини ташкил этишда алоҳида хизмат кўрсатган алоқа ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони бахшичилик санъатини янада ривожлантиришдаги, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлидаги салмоқли ҳиссалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони адабиётни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган, халқ томонидан кенг эътироф этилган юксак бадиий асарлар яратган ёзувчиларга, драматурглар, танқидчилар ва адабиёцҳунос олимларга берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони газета ва журналлар таҳририятларининг, телевидение ва радио эшиттириш, ахборот агентликларининг матбуотни ривожлантиришда катта хизмат, ижодда ва ташкилотчилик фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган журналистларга, нашриётлар, бошқа ташкилотларнинг ана шундай ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони халқ хўжалиги барча тармоқларининг иқтисодиётни юксалтиришда алоҳида хизмат кўрсатган юқори малакали иқтисодчиларига ва бухгалтерия ҳисоби ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони сув хўжалиги, қурилиш, лойиҳа, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг сув хўжалиги объектларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш билан шуғулланадиган ва сув хўжалигини ҳамда суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришда, шунингдек республика табиатини муҳофаза этишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони
«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида ва шуларга тенг жаҳон спорт анжуманларида ғолиблик — чемпионлик унвонига эришган ҳамда ўз ютуқлари билан Ватан обрўсини, шони ва шуҳратини улуғлашга кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони халқ хўжалигига жорий этилган ва катта иқтисодий самара берган ихтиролар ва рационализаторлик таклифларининг муаллифларига, шунингдек ихтирочилик ва рационализаторликни ривожлантиришда, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқаришга жорий этишда хизмат кўрсатган шахсларга берилади.
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвони уй-жой коммунал хўжалиги, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, бирлашма, ташкилот ва муассасаларининг аҳолига хизмат кўрсатиш ишини яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
« Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» фахрий унвони қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши соҳасининг, қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони қурилиш, монтаж ва лойиҳа ташкилотларининг, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасаларнинг республикада қурилишни ва қурилиш индустриясини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони маданий-маърифий муассасалар, телевидение, радио, матбуот, нашриётлар, тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ходимларига, шунингдек маданиятни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор» фахрий унвони миллий меъморчиликни, шаҳарсозликни ривожлантиришда, замонавий фуқаролик, саноат ва қишлоқ меъморчилик мажмуалари, бинолари ва иншоотлари яратишда, шунингдек республикада меъморчилик ёдгорликларини таъмирлаш соҳасида хизмат кўрсатган юқори малакали меъморларга берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, корхоналарнинг, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг пиллачиликни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, корхоналарнинг, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг пиллачиликни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони атоқли тасвирий санъат арбобларига ранг тасвир, графика, ҳайкалтарошлик, амалий-декоратив, театр ва кино санъатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони саноат бирлашмалари ва корхоналарининг, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик муассасаларининг республика саноатини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» фахрий унвони юксак бадиий асарлар яратган, республикада адабиёт ва санъатни ривожлантиришда, ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда хизмат кўрсатган режиссёрларга, бастакорларга, дирижёрларга, балетмейстерларга, мусиқа, хор, рақс ва бошқа ба"диий жамоаларнинг раҳбарларига, маданият ва санъат ўқув юртларининг муаллимларига, ранг тасвир, наққошлик, ўймакорлик, гиламдўзлик ва халқ ижодиётининг бошқа турларида юксак асарлар яратган халқ усталарига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони илмий-тадқиқот, даволаш-профилактика, санитария-епидемиология ва фармацевтика муассасаларининг соғлиқни сақлашни ривожлантиришда ва тиббий хизматни ташкил этиш ҳамда республика аҳолиси соғлиғини муҳофаза қилишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шу жумладан ўрта ва кичик табақа тиббий ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози » фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони Олимпиада ва Осиё ўйинларининг, жаҳон, Осиё чемпионатларининг, биринчиликларининг, А гуруҳидаги бошқа халқаро мусобақаларнинг, Олимпиада олди ўйинлари ёки ногиронлар умумжаҳон чемпионатларининг чемпионлари ва совриндорларини тайёрлаган, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган спорт устозларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони жаҳон чемпионлари ҳамда рекордчиларига, Олимпиада ва Осиё ўйинлари совриндорларига, шунингдек спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган бошқа спортчиларга берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони автомобил, темир йўл, ҳаво, дарё, шаҳар транспорти, йўллар қурилиши ва улардан фойдаланиш, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа ташкилотларининг, шунингдек бошқа транспорт корхоналарининг республика транспортини ривожлантиришда, транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда, йўллар қуриш ва улардан фойдаланишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони болалар ва ёшларга таълим ҳамда тарбия беришда, халқ таълимини ривожлантириш ишида алоҳида хизмат кўрсатган барча турдаги умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига, олий ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртларининг муаллимларига, халқ таълими тизимидаги ўқув-тарбия, услубият ва бошқа муассасаларининг ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган халқ усталарига уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссалари учун берилади.
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони олимларга фан ва техника соҳасидаги ғоят қимматли асарлари, кашфиёт ва ихтиролари учун, Фан ва техникани ривожлантиришдаги, унинг ютуқларини тарғиб ва жорий этишдаги, республика халқ хўжалиги учун илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги хизматлари учун берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони атоқли санъат арбобларига театр, мусиқа, кино, эстрада, сирк, телевидение ва радио эшиттиршни ривожлантиришдаги, республикада ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашдаги алоҳида хизматлари учун берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони барча турдаги умумтаълим мактабларининг, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг, ҳунар-техника билим юртларининг, мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактабдан ташқари муассасаларнинг, ўқитувчилар малакасини ошириш билан шуғулланувчи услубият кабинетлари, курслар ва институтларнинг республика халқ таълимини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек халқ таълими бошқа муассасаларининг ана шундай ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони республикада санъатни ривожлантиришда, республикада ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда хизмат кўрсатган театр, кино, эстрада, цирк, телевидение ва радио эшиттириш артистлари ва режиссёрларига, мусиқа ижрочилари ва ашулачиларга, балетмейстерларга, оркестр ва хор дирижёрларига, мусиқа ва бошқа бадиий жамоаларнинг раҳбарларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони ёшларга касб маҳоратини ўргатишда, меҳнатга ҳалол ва виждонан муносабатни, юксак ватанпарварлик ва ахлоқий фазилатларни тарбиялашда алоҳида хизмат кўрсатган халқ хўжалиги ходимлари ва мутахассисларига берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони қўшиқчиларга юксак ижрочилик маҳорати, Ўзбекистон мумтоз мусиқа меросини ва мусиқавий-шеърий санъатнинг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлиги ва ривожлантирганлиги, фаол тарғиб қилганлиги учун берилади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, шунингдек ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва зооветеринария муассасаларининг, лойиҳа ташкилотларининг чорвачиликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони адабиётни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган, республикада ва унинг сарҳадларидан ташқарида машҳур бўлган юксак шеърий асарлар яратган шоирларга берилади.
« Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони қонунчиликни ривожлантиришда, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда, халқ хўжалигида ҳуқуқий ишни яхшилашда, ҳуқуқ фанларини ривожлантириш ва юридик кадрларни тайёрлашда алоҳида хизмат кўрсатган юқори малакали юристларга берилади.