Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув
2017-03-24 | Сиёсат
2017 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аш-Шаяни қабул қилди.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари борасида фикр алмашилди.
Учрашувда Элчининг 2011-2017 йиллардаги самарали фаолияти қайд этилди. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамлангани эътироф этиди.
Элчи, ўз навбатида, дипломатик фаолиятида амалий кўмак кўрсатилгани учун Ўзбекистон томинига миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги