Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Денис жаҳоннинг иккинчи рақамли теннисчисини енгди

2017-01-19 | Спорт

Маҳоратли теннисчимиз Денис Истомин “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian open – 2017” мусобақасининг яккалик баҳсларида сербиялик Новак Жоковични мағлубиятга учратиб, учинчи даврага йўл олди. 

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган теннис жадал ривожланмоқда. Бунинг самарасида маҳоратли теннисчилар камол топиб, нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Денис Истомин ана шундай спортчилардан бири. У “Челленжер”, “Фьючерс” ва АТР таснифига кирувчи қатор нуфузли мусобақаларда ғалаба қозонган. 

Д.Истомин “Australian open – 2017” мусобақасининг дастлабки даврасида хорватиялик Иван Додигни мағлубиятга учратди. У навбатдаги даврада дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқди. Учрашувнинг биринчи сетида Денис рақибига қарши тезкор ўйин намойиш этди ва 7:6 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг иккинчи ва учинчи сетларини 7:5, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Новак тўртинчи сетда тай-брекда маҳоратли теннисчимизга қаршилик кўрсата олмади. Сўнгги ҳал қилувчи бешинчи сетда Денис Истомин кучли рақибига нисбатан ҳар томонлама устун эканини исботлади ва 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Энди Д.Истомин учинчи даврада испаниялик Пабло Каррено Буста билан рақобатлашади. 

Манба: ЎзА

Поделиться