Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўмон Элчиси билан учрашув
2017-01-18 | Сиёсат
2017 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад бин Саид бин ал-Лавати билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан Тошкент шаҳрида Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг янги биноси қуриш ишларининг бориши муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги