Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сайлов жараёнининг навбатдаги босқичи якунланди

2015-02-11 | Сиёсат

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатган номзодларини рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим қилди.

Булар сиёсий партия раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаси, сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси ҳамда номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларидан иборат.

Аввалроқ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вакиллари ҳам ушбу ҳужжатларни тақдим этганди.

Шу тариқа тўрт сиёсий партия ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжат тақдим этиш жараёнини қонунда белгиланган муддатда якунлади.

Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни текшириб чиқиб, уларнинг сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Марказий сайлов комиссияси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳлари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширмоқда. Қонунчиликка мувофиқ имзо варақалари текшириш учун танлаш йўли билан ажратиб олинади. Сайловчилар имзолари миқдорининг камида 15 фоизи ва сайлов варақаларига имзо қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширувдан ўтказилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган ҳар бир номзодни қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзоларининг тенг миқдордаги сони текшириш учун ажратиб олинади.

Ишчи гуруҳи аъзолари ҳар бир имзо варақасини уларнинг тўғри тўлдирилганлиги, тузатишлар, ўчириб ёзилган жойлар ёки ўхшаш имзолар мавжудлиги каби жиҳатларни эътиборга олган ҳолда ўрганиб чиқади. Камчиликлар аниқланган имзо варақалари чуқурроқ текшириш учун ажратиб олинади.

Ишчи гуруҳи имзо варақаларини текширишни ўтказаётган хонада сиёсий партияларнинг вакиллари ҳам кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Текшириш тугаганидан сўнг баённома тузилиб, унда сайловчиларнинг тақдим этилган ва текширилган имзолари сони, ноаниқ ва ҳақиқий эмас деб топилган имзолар миқдори кўрсатилади. Ушбу ҳужжат Марказий сайлов комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун асос бўлади.

Манба: ЎзА

Поделиться