Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

2016-12-04 | Сайлов

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни овоз бериш учун Тошкент шаҳридаги 132-сайлов участкасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи, хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги кафолатланган. Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлайдиган миллий сайлов тизими яратилди. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ Бош қомусимиз ҳамда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бу тизимни янада такомиллаштирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ана шу мукаммал қонунчилик базаси ва умумэътироф этилган халқаро принципларга мос ҳолда ўтмоқда. 

Биринчи Президентимиз белгилаб берган давлат сиёсати ва тараққиёт тамойиллари мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтиришнинг асосий омили бўлмоқда. Мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити самарасида халқаро ҳамкорлик тобора ривожланмоқда. Иқтисодиёт изчил модернизация қилинаётгани туфайли унинг рақобатбардошлиги, экспорт салоҳияти ошмоқда. Хусусий мулк ва тадбиркорлик ривожи замонавий товар ва хизматларни кўпайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш имконини бермоқда. Қишлоқ хўжалиги таркибий ўзгартирилаётгани, мева-сабзавот етиштириш кўпаяётгани натижасида бозорларимиз тўкин ва фаровон бўлиб бормоқда. 

Ушбу суръатни изчил давом эттириш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мамлакатимиз равнақи ва халқимиз ҳаёт даражасини янги босқичга кўтаради. 

Президент сайлови мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги учун муҳим сиёсий воқеадир. Буни чуқур ҳис этган ватандошларимиз сайловда фаол иштирок этмоқда. Ҳар бир сайловчи хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, ўзининг ва халқимизнинг фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимизнинг буюк келажаги учун овоз бермоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться