Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Менинг овозим – менинг ҳиссам

2016-12-04 | Сайлов

Юртимиздаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари қизғин тус олган. Фуқароларимиз Конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, давлатимизнинг янги Президентини сайлашга ошиқмоқда.

Участкаларда яратилган қулай шарт-шароитдан аҳоли мамнун. Тиббиёт, она ва бола хоналари сайловчилар хизматида. Фуқаролар номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури билан яна бир бор танишиб, яширин овоз бериш кабиналарида эркин овоз бермоқда. 

Президент сайлови юқори савияда ташкил этилган бўлиб, имконияти чекланган, сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг сайловда иштирокини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилган. Ногиронларнинг аравада бинога кириши учун махсус йўлак – пандуслар барпо қилинган, кўзи ожизларга брайл ёзувидаги махсус бюллетенлар тайёрланган. 

– Бугун байрам, – дейди Мирзо Улуғбек туманидаги Катта дархон маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Рўзбаев. – Унинг аҳамияти шундаки, бу кун эртамизнинг қай даражада бўлишини белгилаб беради. Бугуннинг таассуротлари, ҳаяжонларини узоқ пайт унутмасам керак. Кўриб турганингиздек, мен ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 100-сайлов участкасига келиб, махсус хонада шахсан ўзим овоз бердим. Паспортимни кимдандир бериб юбормадим. Бу ерда барчага бирдек шарт-шароит яратилган. Мен сингари имконияти чекланган фуқароларнинг ҳам овози, хоҳиш истаклари инобатга олинган. Шу дамда юртимга кераклигимни, давлат бошқарувида менинг ҳам овозим муҳим эканлигини чуқур ҳис қиляпман. 

Диёр бобо Жумаев ҳам Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида жойлашган 105-сайлов участкасида сайловда шахсан қатнашди. Салкам тўқсон ёшни қоралаган бобонинг қўлига брайл ёзувидаги сайлов бюллетенини тутқазишганида хаёлида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида тараққий этаётган қиёфаси, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, гуманитар сингари барча соҳаларда эришаётган ютуқларимиз гавдаланган бўлса ажабмас... 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться