Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шоҳимардонда овоз бериш давом этмоқда

2016-12-04 | Сайлов

Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғида ҳам сайловчилар сайловда фаол иштирок этмоқда.

“Шоҳимардон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-умумтаълим мактаби биносида жойлашган 776-сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда. 

–Участкамизда сайловчиларнинг эмин-эркин овоз бериши учун барча шароит яратилган, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Абдурашид Усмонов. – Ҳудудимизда 1 минг 807 сайловчи рўйхатга олинган. Фуқаролар сайловда фаол қатнашмоқда. 

Мазкур қишлоқдаги 777-сайлов участкасида ҳам овоз бериш давом этмоқда. 2 минг 121 сайловчи рўйхатга олинган участкада сайловчилар учун барча қулайлик яратилган. 

Сайловга келаётган сайловчиларнинг кўтаринки кайфияти юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб бораётгани, мамлакатимизда рўё бераётган жараёнларга бефарқ эмаслиги, аксинча, юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси юқорилигидан далолатдир. 

–Мамлакат тинч, турмуш обод бўлса, кўнгил хотиржам ва қилаётган ишингда барака бўлади, – дейди меҳнат фахрийси Шоиржон Комилов. – Қишлоғимизда турли миллат вакиллари бир оиладек аҳил-иноқ, тинч-тотув яшаб меҳнат қилмоқда. Бу Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилган оқилона сиёсат самарасидир. Бугунги сайловда ҳам Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқларимиздан фойдаланиб, ўзимиз танлаган номзодга овоз бердик. 

Манба: ЎзА

Поделиться