Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кекса сайловчилар шукронаси

2016-12-04 | Сайлов

Мамлакатимизда яратилган сайлов тизими фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқи тўлиқ амалга ошишига хизмат қилмоқда. Бунинг амалий ифодасини халқимизнинг Президент сайловида фаол иштирок этаётганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Пойтахтимиздаги уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 222-сайлов участкаси ташкил этилган. Бу ерда ҳар бир сайловчи хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, Ватанимизнинг буюк келажаги учун овоз бермоқда. 

– Илгариги сайловларга одамлар ҳозиргидек қизиқмасди, – дейди 67 ёшли Неъмат Бобожонов. – Бир оилада неча киши овоз бериш керак бўлса, ҳаммасини бир одам бориб қутига ташлаб келаверарди. Очиғи, одамлар ҳақиқий сайлов нима эканини мустақилликдан кейин тушунди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланиб, она заминимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи учун муносиб номзодга овоз берганимдан хурсандман. 

– Асосий қонунимизда ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги белгилаб қўйилган, – дейди уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати директори, 222-участка сайлов комиссияси раиси Турсунмурод Эшиев. – Бундай эътибор ва ғамхўрлик уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлайди. Пансионатимизда яшовчи 122 нафар ёлғиз кекса сайловга оид қонун ва қўлланмалар билан танишди. Сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида уни амалдаги қонунларимиз бўйича ошкоралик тамойиллари асосида юқори савияда ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси томонидан давра суҳбати, семинар ва бошқа тадбирлар ташкил этилди. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Саховат ва Мурувват уйлари, қариялар ва ногиронлар учун санаторийлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолияти самарали йўлга қўйилган. 

– Ҳукуматимиз томонидан ёши улуғ инсонларга, ногирон ва имконияти чекланганларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда, – дейди Эртой Абабоев. – Ёши ўтди деб четга сурмай, аксинча, сиёсий жараёнларда уларнинг тажрибаси, фикри ва маслаҳатига ҳурмат билан қаралмоқда. Президент сайлови мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги учун энг муҳим сиёсий воқеадир. Олтмиш тўрт ёшга кириб, ҳаётимда илк бор бировни кўмагисиз, шахсан сайловда қатнашдим. Ўз ҳуқуқимдан фойдаланиб, брайль алифбоси бўйича тайёрланган бюллетенда юртимиз бахту иқболи, халқимиз манфаати учун одил ва халол хизмат қиладиган номзодга овоз бердим. 

– Бугун ёши улуғ ва ёлғиз инсонлар қатори мен учун ҳам эсда қоларли кун бўлди, – дейди олтмиш икки ёшли Манзура Ҳусаинова. – Сайлов ва инсон ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида ўтказилган тадбирларда жуда қизиқиб иштирок этдик. Бу сиёсий жараён бизни фаолликка ундади. Мен овоз берган номзод шу азиз ва муқаддас замин осудалиги, халқимиз келажаги йўлида хизмат қилишига ишонч билдираман. 

Манба: ЎзА

Поделиться