Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳар бир овоз муҳим

2016-12-04 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида ташкил этилган 580-сайлов участкаси эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг таржима ҳоли билан танишган ушбу ўқув юрти тингловчилари ҳам Президент сайловида иштирок этиш учун ўз конституциявий ҳуқуқини амалга оширмоқда.

резидент сайлови Ўзбекистоннинг замонавий тарихида муҳим ижтимоий-сиёсий воқеадир. Зеро, Ватанимиз келажаги ва тараққиёти сайловчиларнинг фаоллиги, сиёсий етуклиги ва қарорига боғлиқдир. 

580-сайлов участкасида барча сайловчилар рўйхати осилган, овоз бериш қоида ва тартиби бўйича йўриқномалар эълон қилинган стендлар ўрнатилган. Тингловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва хабардорлигини ошириш мақсадида мамлакатимиз сайлов қонунчилиги тўпламлари, алоҳида стендда эса Президентликка номзодлар ҳақида ахборот ва уларнинг таржимаи ҳоли тақдим этилган. 

- Сайлов - демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим омилидир, - дейди институт тингловчиси Ф.Қурбонов. - Шу боис ёш авлод вакиллари сифатида бу жараёнда фаол иштирок этмоқдамиз. Президент сайлови бизга мамлакатимиз сиёсий ҳаёти, давлат ва жамият бошқаруви, давлат ҳокимиятини шакллантиришда иштирок этиш имконини беради. 

Манба: ЎзА

Поделиться