Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёруғ келажагимиз учун овоз бердим

2016-12-04 | Сайлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизнинг барча жойларида кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Таэквондо (ITF) бўйича икки карра Осиё, икки карра жаҳон чемпиони, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси Дилбар Холжигитова Гулистон шаҳридаги 3-сайлов участкасида ўзи танлаган номзодга овоз берди.

– Сайлов – муносиблар ичра муносибини танлаш демакдир, – дейди Д.Холжигитова. – Бу йилги сайлов халқимиз ҳаётида янада муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти бошлаб берган ҳуқуқий-демократик жамият қуриш, илм-фан, маданият, спорт сингари турли жабҳаларда юртимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, бу жараёнда, айниқса, ёшлар масаласига доимий эътибор қаратиш борасидаги кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, бугунимиз ва эртанги кунимизни таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳар бир фуқаронинг овози, ўзига муносиб номзодни сайлаши ана шу эзгу мақсадга хизмат қилади. 

Сайловга пухта тайёргарлик кўрилди. Барча сайлов участкаларида зарур имкониятлар яратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан танишдик. 

Фуқаролар конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш асносида фаровон ва бахтли ҳаёти, ўз келажаги учун овоз бераётганини чуқур ҳис қилмоқда. Мен ҳам сайловда қатнашиб, муносиб номзодга овоз бердим. 

Манба: ЎзА

Поделиться