Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўмон Элчиси билан учрашув
2016-10-23 | Сиёсат
2016 йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Моҳамед Саид Моҳамед Ал Лавати билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Тошкент шаҳрида 19 октябрь куни ўз ишини тамомлаган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси якунлари юзасидан фикр алмашилди. Элчи Ўзбекистоннинг ИҲТ ТИВКдаги раислиги муваффақиятли бошланганлиги билан табриклади.
Учрашувда давлатларимиз ўртасида ўрнатилган алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги