Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили билан учрашув
2016-10-06 | Сиёсат
2016 йилнинг 5 октябрь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Суҳбат бошида Вазир Евроиттифоқ раҳбариятига Биринчи Президент И.А.Каримованинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида 4-октябрь куни бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги