Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонда жорий йилги битирувчиларнинг қарийб 70 фоизи иш билан таъминланди

2016-08-31 | Таълим

Андижонда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар таълим самарадорлигини ошириш, таълим жараёнига интерфаол усулларни, янги педагогик технологияларни жорий этишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида замонавий, илғор педагогик технологияларга асосланган таълим тизимининг шакллантирилгани алоҳида аҳамият касб этаётир.

– Бугунги кунда бошқарма тасарруфида фаолият кўрсатаётган 12 академик лицей ва 117 касб-ҳунар коллежида 133 мингдан зиёд ўқувчи 100 мутахассислик бўйича таҳсил олмоқда, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Маъмиров. – Айни пайтда уларда фаолият кўрсатаётган педагог ва мутахассисларнинг касб тайёргарлиги, билим ва малакасини ошириш, таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, таълим-тарбия самарадорлигини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ушбу таълим муассасаларидаги 129 ахборот-ресурс маркази зарур ўқув ва методик адабиётлар билан таъминланган ва ZiyoNET интернет тармоғига уланган. Бир қатор таълим муассасаларининг веб-сайтлари яратилган. 

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўқув амалиётини ўташи ва бандлигини таъминлаш доимий эътиборда. Ҳозирга қадар бу йилги битирувчиларнинг 68 фоизи иш билан таъминланди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган битирувчиларга тижорат банклари томонидан 18 миллиард 724 миллион сўмлик кредит ажратилди. 

Ўтган ўқув йилида ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан 500 дан зиёд ўқув ва услубий қўлланма яратилди. Ўқувчиларнинг умумтаълим ва касб фанларини ўзлаштириш даражаси ўсди. Турли фан олимпиадалари, танлов ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этаётган ўқувчилар сафи ортмоқда. 

Тадбирда таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, “устоз-шогирд” мактаби фаолиятини такомиллаштириш, илғор педагоглар тажрибасини оммалаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

 
 

Манба: ЎзА

Поделиться