Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқимизнинг чорак аср давомида босиб ўтган шарафли йўли фотосуратларда

2016-08-24 | Маданият

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган фотокўргазма очилди.

Президентимизнинг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси давлат ўлкашунослик музейи томонидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган кўргазмада мустақиллик йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, юртимизнинг бугунги жамоли, фидоий юртдошларимиз ва фаровон ҳаётимиз акс этган ўттиздан зиёд фотоасар намойиш этилмоқда. 

– Кўргазма ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу тафаккурини янада бойитишга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Гулбаҳор Изентаева. – Фотоасарлар мазмун-моҳиятида халқимизнинг чорак аср давомида босиб ўтган шарафли йўли, озодлик нафаси, истиқлолнинг залворли қадамлари жамулжам. Айни шу жиҳатлар томошабинларда катта таассурот уйғотмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться