Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қалбларда қувонч ва шукроналик

2016-08-19 | Жамият

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар юртдошларимиз ҳамда пойтахт меҳмонларида катта таассурот қолдирмоқда.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Маънавият тарғибот маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар бўлимлари, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Яшнобод туманлари ҳокимликлари, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга маҳалла, хотин-қизлар қўмиталарининг фаоллари, касаба уюшмалари соҳаси мутахассислари, иқтидорли ёшлар, намунали оилалар, нуронийлар таклиф этилди. 

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари С.Саййид ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда тинчлик ва ижтимоий барқарорликни, турли миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ҳаётимиз фаровонлиги муттасил ортишида муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур, Яшнобод, Яккасарой туманларида ҳам янги-янги ижтимоий объектлар, ишлаб чиқариш корхоналари, кенг ва равон йўллар, замонавий турар-жойлар, маҳалла гузарлари, хиёбонлар барпо этилмоқда. Буларнинг барчаси юртдошлармиз қалбида ҳаётдан розилик, эртанги кунга ишонч, бахтиёр кунларимиз, бошимиз узра мусаффо осмон учун шукроналик туйғуларини жўш урдирмоқда. 

– Табаррук диёримизнинг аждодларимиз асрлар мобайнида орзу қилган ҳурлиги, озодлиги, мустақиллиги, гуллаб-яшнаши, тараққиётга юз тутганини кўриш бизларга насиб этди, – дейди Яккасарой тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳиба Мирсаидова. – Юртимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари буюк алломаларга бешик бўлган, тупроғи зар шу заминни, тинчлигимизни, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, фарзандларимизни ҳам шу йўлда сафарбар этишга, Ватанга муносиблик туйғусини мустаҳкам қарор топтиришга ундайди. 

Файзли оқшомда жонажон Ўзбекистонимиз, истиқлолимиз, ўтган йиллар мобайнида эришилган улкан ютуқларни тараннум этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар янгради. Шаҳримизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида меҳнат қилаётган фаол ходимлар, иқтидорли ёшлар, халқаро мусобақалар ғолиблари, ибратли оилаларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Пойтахтнинг иқтисодий салоҳияти, яратувчанлик ва бунёдкорлик ишлари, ҳаётбахш ислоҳотлар, маҳаллалар ҳаёти, ёшларнинг бахту-камоли ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий, фото кўргазма ташкил этилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди. 

 

Манба: ЎзА

Поделиться