Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Кореянинг Samsung C&T компанияси Ўзбекистонда янги сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади

2023-06-28 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 27 июнь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Samsung C&T компанияси президенти ва бош ижрочи директори О Се Чол билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Samsung C&T 1938 йилда ташкил этилган Жанубий Кореянинг қурилиш ва лойиҳа ишлаб чиқарувчи компаниясидир. Бугунги кунда унинг дунёнинг 44 давлатида 122 та ваколатхонаси бор.

Учрашувда томонлар жорий лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати, энергетика ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, ДХШ асосида янги ташаббусларни шаклантиришни кўриб чиқдилар.

Айни пайтда компания шаҳарсозлик ва яшил энергетика соҳаларида бир қатор инфратузилмавий лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имкониятларини ўрганишга киришмоқда.

Учрашув якунлари бўйича қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш масалаларини тўлиқ ишлаб чиқиш мақсадида томонлар келгусидаги ҳамкорлик форматини белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться