Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёнғинлар хавфини бартараф этиш муҳокама қилинди

2023-06-13 | Экология

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов раислигида видеоконференсалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирлик, вазирлик ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари масъуллари ҳамда ҳудудлардаги давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда мамлакатимиздаги мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмонзорларда ёзнинг иссиқ об-ҳаво шароитида ёнғин ҳолатларининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. 

Йиғилишда мамлакатимизда мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмонзорларда ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш, бунинг учун ҳудудларда доимий равишда мониторинг ишларини олиб бориш, тегишли масъулларнинг ишга бўлган муносабати ва огоҳлигини ошириш ҳамда бу борада ҳудудларда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирларни тизимли амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ёнғинлар хавфини бартараф этишда тарғибот-ташвиқот ишларидан самарали фойдаланиш, мавжуд муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудларида огоҳланлантириш белгилари, турли кўргазмали тарғибот материалларини ўрнатиш каби масалалар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться