Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бизнес — форум: Аграр соҳада ҳамкорликнинг янги қирралари

2023-06-08 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифи арафасида Италиянинг Рим шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Италия ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес форумда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати алоҳида мавзуларидан бири бўлди.  

Ушбу бизнес-форумда Италиянинг қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат соҳасидаги 30 дан ортиқ компаниялари иштирок этди. Ўзаро учрашувларда Ўзбекистон ва Италия ишбилармонлари ўртасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳалари кўриб чиқилди.

Бизнес-форум натижаларига кўра, 16 та битим имзоланди. Шундан 8 таси инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга қаратилган. Қолган битимлар эса экспорт шартномалари ва технологик битимлардан иборат. Ушбу битимларнинг умумий қиймати тахминан 400 млн АҚШ долларини эташкил этиб, истиқболда қишлоқ хўжалиги соҳасига қўшимча 130 миллион АҚШ доллари йўналтириш бўйича келишувга имзо чекилган

Экспорт шартномаларида, асосан, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Италия ва Европа бозорларига экспорт қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар кенг қамраб олинди.

Бизнес форум натижаларига кўра, янги ҳамкорлик кўлами йўналишлари ҳам келишиб олинди. Бунда Ўзбекистонга янги компанияларни жалб қилиш, шунингдек, технологияларни, яъни сув тежамкор технологияларни ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш технологияларини республикамизга жорий қилиш, уни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган имкониятларни кўриб чиқиш бизнес-форумда кўриб чиқилди. Бизнес-форумда асосий эътибор ҳамкорликдаги лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилди.

Хусусан, Италиянинг молиявий институтлари, жумладан, хусусий банклари томонидан қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган имкониятлар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться