Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси тўғрисида ахборот

2023-05-19 | Сайлов

2023 йил 19 май куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этди.

Мажлисда округ сайлов комиссияларини тузиш, сайлов ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини ошириш, Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлашга доир масалалар кўриб чиқилди.

Авваламбор мажлисда, Сайлов кодексига мувофиқ муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг таркиби тасдиқланди ва қарор қабул қилинди.

Округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, сайловчилар ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш Марказий сайлов комиссиясининг муҳим вазифалари сирасига киради.

Қайд этилганларни инобатга олган ҳолда мажлисда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи комиссиялар аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.

Мазкур концепцияга мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ва овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимлари ҳамда амалий кўникмаларини оширишга қаратилган каскад усулида ўқув-амалий машғулотларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек мажлисда, Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди.

Матбуот маркази округ сайлов комиссиялари ҳузурида ҳудудий филиалларига эга бўлади ҳамда ўз фаолиятини қонунийлик, очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширади. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнларни ёритишда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан яқиндан ҳамкорлик олиб боради.

Мажлисда кун тартибидаги навбатдаги – Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Унга кўра, сайлов комиссияси аъзолари учун назарда тутилган бир марталик компенсация тўловларининг миқдорини ўзгартириш, сайлов жараёнлари учун тақдим этилган товар-моддий қимматликларнинг бут сақланишини таъминлашга қаратилган қоидаларни белгилаш таклиф этилди ва комиссия аъзолари томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мажлисда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметаси ҳам тасдиқланди.

Қайд этилганидек, мазкур сметани тасдиқлашда бюджет маблағларининг иқтисод қилинишига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, 2019 йилда вакиллик органлари сайловида давлат бюджетидан ажратилган умумий маблағларнинг 19,8 фоизи, 2021 йилдаги президентлик сайловида 26 фоизи ва жорий йилда бўлиб ўтган референдумда 13,5 фоиз бюджет маблағлари иқтисод қилинган.

Марказий сайлов комиссияси Сайлов кодекси талабларига риоя қилган ҳолда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқди.

Қайд этиш керакки, мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга камдир.

Харажатлар сметасига кўра маблағларнинг деярли 82 фоизи округ ва участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш учун ажратилмоқда. Ушбу маблағларнинг 76 фоизи округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари (аъзоларнинг аксарият қисми ўқитувчи, шифокор, фаол фуқаролар таркибидан шакллантирилган) меҳнати учун тўлаб бериладиган компенсация тўловлари учун сарфланиши учун режалаштирилган.

Харажатлар сметасини шакллантириш жараёнида қонун талабларидан келиб чиқиб, аввалги сиёсий тадбирларда амалга оширилган сарф-харажатларни мақбуллаштиришни ҳисобга олган ҳолда барча маблағ талаб этиладиган жиҳатлари эътиборга олинган.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться