Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир Ҳилола Умарова қорақалпоғистонлик 20 нафар фахрий ўқитувчини тақдирлади
2023-03-31 | Таълим
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида фахрий ўқитувчилар билан учрашув ўтказди.
Унда бугунги кунда мактаб таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ўқувчиларга сифатли таълим бериш, уларни маънавий етук шахс этиб тарбиялаш, тўғри касб танлаш борасида ўқитувчиларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида сўз борди.
Учрашувда ўқитувчилар томонидан мактаб таълимини янада ривожлантириш борасида билдириб ўтган фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.
Учрашув сўнггида таълим сифати кўрсаткичлари бўйича юқори натижаларга эришган 20 нафар фахрий ўқитувчи «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги