Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Қирғиз Республикаси ҳамкорлиги: ишчи гуруҳнинг биринчи мажлиси

2023-03-15 | Иқтисодиёт

Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатларининг муносабатлари, жумладан, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги алоқалар бутунлай янги босқичга кўтарилди. Самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришни белгиловчи бир қатор масалалар ҳал этилди, айниқса, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликнинг мутлақо янги босқичи бошланди.

Бундан ташқари, икки давлат чегараси бўйича ҳам муҳим масалалар ҳал этилди. Бу балиқчилик йўналишини ривожланишига ҳам тегишли жиҳат. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таркибидаги балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва Қирғиз қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги балиқчилик хўжалиги департаменти ўртасида Меморандум имзоланди.

“EKO” бренди билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг юқори сифатига эришилганда, органик қишлоқ хўжалиги мавзуси агросферани ривожлантиришда тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Қирғиз ишчи гуруҳининг биринчи Мажлиси доирасида республикада ихтисослаштирилган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва Қирғиз Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Органик қишлоқ хўжалиги департаменти ўртасида Меморандум имзолангани ҳам бежиз эмас.

Шунингдек, икки давлат вазирлиги ўртасида боғдорчилик ва мева – резавор экинлар етиштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доир Меморандум имзоланди. Бундан ташқари, қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг муваффақиятли фаолияти туфайли уруғлар ва кўчатлар билан таъминлаш ишлари аллақачон йўлга қўйилди.

Маълумки, Қирғиз Республикасининг иқлим шароити картошка етиштириш учун қулайдир. Сўнгги йилларда икки томонлама яқин ҳамкорликни йўлга қўйилиши орқали қўшни давлат билан учта йўналишда ҳамкорлик белгиланди, у ерда маҳсулот етиштирилиб, кейин тўғридан-тўғри Ўзбекистонга етказиб берилади. Бундан ташқари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш бўйича агрологистика марказини ташкил этиш механизмлари тўлиқ ишлаб чиқилди. Бу ерда чорва молларини кўпайтиришдан тортиб, токи гўштни қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараён йўлга қўйилади.

Шунингдек, икки томонлама имзоланган келишувларга асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва уни янада кўпроқ экспорт қилиш мақсадида Қирғиз Республикасининг қатор вилоятларида интенсив боғлар ва иссиқхоналарда мева ва резаворлар етиштиришга мўлжалланган ҳудудлар белгиланди.

Дастлабки босқичда қиймати 50 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться