Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқлар дўстлиги улуғланди

2022-12-31 | Жамият

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмалари ташаббуси билан Нукус шаҳрида Янги йил байрам тадбири бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 30 июль санаси юртимизда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилангани жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, ҳамжиҳатликка ундовчи муҳим қадам бўлди. Нукус шаҳрида фойдаланишга топширилган “Дўстлик уйи”да 5 та миллий маданият марказлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

– Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади, – деган эди давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида. – Миллатлараро дўстлик, диний конфессиялар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

– Бугунги энг катта бойлигимиз юртимизда истиқомат қиладиган турли миллат вакилларининг дўстлигидир, – дейди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раҳбари Гулсара Жоллибекова. – Тадбирни ўтказишдан мақсад ушбу халқларнинг миллий маданияти, санъати ва урф-одатини намойиш этиш ва уларни аҳоли ўртасида тарғиб қилишдан иборат.  

Тадбирда турли миллат вакиллари ижросидаги концерт дастури, янги йил байрамида тайёрланадиган миллий таомлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари ва кийимлар кўргазмаси намойиш этилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться