Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Барқарор ривожланиш мақсадлари муҳокама қилинди

2022-06-16 | Сиёсат

Жорий йилнинг 16 июнь куни Олмаота шаҳрида Қозоғистон Республикаси ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган иккинчи минтақавий саммит бўлиб ўтди.

Саммитда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири А. Смаилов, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси А. Жапаров, Тожикистон Республикаси Бош вазири Қ. Расулзода, БМТ Бош котибининг ўринбосари У. Рао-Монари, Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари М. Муҳаммедов иштирок этди.

Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ю. Урпилайнен саммит қатнашчиларига видео-мурожаат йўллади. “COVID'дан ҳоли – Марказий Осиёни тиклаш йўлида” мавзуида бўлиб ўтган саммитда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда иқтисодий ривожланишни таъминлаш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Ушбу мақсадларга эришишда камбағалликни қисқартириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни илгари суриш, гендер тенглик бўйича миллий стратегияни амалга ошириш, “яшил” энергетикани жадал ривожлантириш, инновациялар ва рақамли технологияларни жорий қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа масалалар устувор соҳа сифатида қайд этилди.

Саммитда Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро боғлиқлиги ва минтақада ҳамкорликнинг мутлақо янги муҳити шаклланаётганини ҳисобга олган ҳолда долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилиш имконини берадиган Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича тегишли дастурларни шакллантириш имкониятларини ҳам кўриб чиқиш муҳимлиги билдирилди. 

Олмаотага ташриф доирасида Қозоғистон Бош вазири ва БМТ Бош котибининг ўринбосари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган икки томонламан учрашувлар ташкил этилди.

Аъло АБДУЛЛАЕВ, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться