Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Минтақавий аксилтеррор йўналишидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди

2022-03-28 | ШҲТ

Тошкентда 25 март куни Ҳиндистон Республикаси раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг навбатдаги, ўттиз еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон давлатлари ваколатли органлари, шунингдек, ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Томонлар минтақавий хавфсизликка доир вазиятни кўриб чиқиб, ШҲТ майдонида терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш соҳасидаги жорий ҳолатни муҳокама қилдилар. Шунингдек, ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорлик борасида фикр алмашди ва замонавий таҳдидлар, халқаро террорчилик ташкилотлари томонидан хавфсизликка нисбатан эҳтимолий таҳдидларга биргаликда қарши туриш чораларини белгилаб олдилар.

Йиғилишда ШҲТ МАТТ Кенгашининг 2021 йилдаги қарорлари бажарилишининг бориши ҳақидаги ахбороти кўриб чиқилиб, Ижроия қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти ижобий баҳоланди.

Ҳиндистон томонининг 2022 йилда ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг «Манесар – Антитеррор-2022» Қўшма аксилтеррор ўқув-машғулотларини, шунингдек, Қозоғистон томонининг ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органларининг «Дўстлик чегараси-2022» Қўшма чегара амалиётини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари чегара хизматлари раҳбарларининг саккизинчи йиғилиши ва ШҲТ МАТТнинг саккизинчи халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.

Бир қатор ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ходимлари ва Ижроия қўмитанинг мансабдор шахслари ШҲТ МАТТ фаолиятини ривожлантиришга ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Кенгаш Фахрий ёрлиғи ва ШҲТ МАТТ Эсдалик нишони билан тақдирланди.

ШҲТ МАТТ Кенгашининг навбатдаги йиғилишини 2022 йил 14 октябрда Ҳиндистон Республикаси Нью-Дели шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Йиғилиш ишчанлик руҳида, дўстона муҳитда ўтди.

Ғ.ХОННАЗАРОВ

Манба: ЎзА

Поделиться