Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“E-huquqshunos” электрон тизимини жорий этиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди

2021-10-07 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда туман (шаҳар) молия ва пенсия бўлимларида “E-huquqshunos” электрон тизимини жорий этиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Юридик департаменти директори Алишер Турмухамедов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сардорбек Азизов, “UNICON-SOFT” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари Умид Усманов, “UNICON-SOFT” МЧЖ бўлим бошлиғи Музаффар Раҳимбердиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Юридик департамент ходимлари, туман (шаҳар) молия бўлимлари, Пенсия жамғармаси ва туман (шаҳар) пенсия бўлимлари ходимлари қатнашдилар.

Семинар-тренинг давомида адлия органлари ҳузурида иш бошлаган Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг туман (шаҳар) молия ва пенсия бўлимларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган жараёнларга батафсил тўхталиб ўтилди.
 
Тадбирда “UNICON-SOFT” МЧЖ дастурчилари томонидан давлат ташкилотларига электрон тарзда юридик хизмат кўрсатиш имконини берувчи “E-huquqshunos” электрон тизими ишга туширилганлиги таъкидлаб ўтилди. 
 
Мутахассислар томонидан “E-huquqshunos” электрон тизими қуйидаги асосий имкониятларга эга эканлиги таъкидланди:
- тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ва улардан эркин фойдаланиш
- тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси, унга тегишли материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш;
- масъул ходимлар томонидан тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, тизимга бириктириш ва ўзаро ҳужжат алмашиш;
- тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш, электрон тарзда қабул қилиш ва ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлаш;
- ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктириш, уларни таҳрир қилиш, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юбориш;
- ташкилотларга талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб киритиш;
- хизмат кўрсатиладиган ташкилотларга нисбатан ўтказиладиган текширишларда масофавий тарзда иштирок этиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
Марказлар томонидан юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва уларга асослантирилган жавоблар юборишда имкониятлар яратилганлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться