Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент санъаткорлар ва ёшлар билан суҳбатлашди

2021-09-28 | Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувдан сўнг, Бағдод тумани Гулистон маҳалласида бунёд этилган Маданият марказида санъат намояндалари билан суҳбатлашди.

- Иқтисодиёт билан бирга маданиятни ривожлантиришга ҳам ҳаракат қилаяпмиз. Фарғона азалдан санъаткорлар ватани бўлиб келган. Қўқон театри таъмирланиб, замонавий шароитлар яратилгани, улуғ адиб ва санъаткорлар хотирасига бағишлаб музей ва мактаблар ташкил этилгани хайрли бўлди. Бугун сайловчилар билан учрашувда Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Ашурали Зоҳирий, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номини абадийлаштириш,  Санъаткорлар хиёбонини барпо этиш, умуман, вилоятда маданиятни ривожлантириш бўйича кўплаб фикрлар билдирдим. Агар сизлар қўллаб-қувватлаб, ўз ҳиссангизни қўшсангиз, бу санъат ривожига, ёшлар тарбиясига хизмат қилади, деб ўйлайман, – деди давлатимиз раҳбари. 

Қўқон театрида адабий муҳитни яхшилаш, пойтахтдан истеъдодли режиссёрларни жалб қилиб, асарлар савиясини ошириш муҳимлиги таъкидланди. Фарғона дорбозлик ва аскиячилик анъаналарини давом эттириш учун Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида алоҳида бўлим ташкил этиш таклифи билдирилди.

Президент шу маҳалладаги иссиқхонани ҳам бориб кўрди. Бу ерда “ёшлар дафтари”га кирган 500 нафар йигит-қиз иш билан таъминланган.

Давлатимиз раҳбари уларнинг деҳқончилиги, даромади, режалари билан қизиқди.

Ёшлар иссиқхонада асосан лимончилик билан шуғулланаётгани, қатор ораларига бодринг, помидор, қалампир, сабзавотлар экиб, даромад олаётгани, бунинг самарасида оиласи “ёшлар дафтари”дан чиққани ҳақида сўзлаб берди.

Ёш тадбиркор Зурхумор Мамажонова оиласига маҳалла ҳудудида қурилган уйлардан бепул хонадон ажратилгани, иссиқхонадан олаётган даромади орқали келгусида ёшларни тадбиркорликка ўргатиш ниятида эканини айтиб, Президентга миннатдорлик билдирди.

– Ерга муносабат ўзгаряпти, ҳаракат қилсак, натижа бўлади. Бу сизларга кичик бўлса ҳам, бир имконият. Ҳали яна иссиқхоналар қурилади, кўплаб корхоналар ташкил этаяпмиз, уларга сизларга ўхшаган меҳнаткаш, билимли ёшлар керак. Ҳеч қачон изланишдан, ўрганишдан тўхтаманглар. Ёшларнинг билим олиши учун Фарғонада қўшимча имкониятлар яратамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться