Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Рақамли Ўзбекистон - 2030”. "Олмалиқ КМК"да инқилобий қадамлар

2021-08-16 | Технологиялар

14 август куни Бош вазир маслаҳатчиси Олим Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.

Ишчи гуруҳ таркибида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекось, Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази раҳбарияти ва бошқалар тақдимотларда қатнашишди.

Қайд этиш жоиз, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" фаолиятини рақамлаштириш, жумладан логистика жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Йиғилишда комбинат томонидан рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ва режадаги лойиҳалар тўғрисида тақдимот ўтказилди. 

Ишчи гуруҳ Технологик транспорт бошқармаси ва Мис бойитиш фабрикасида ҳам бўлишди ҳамда жараёнларни бевосита кузатишди.

«Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти юртимизда рангли металлургия саноатининг байроқдори ҳисобланади.  Унда қарийб 40 минг киши меҳнат қилади.

Ишлаб чиқаришнинг улкан ҳажми туфайли, эндиликда корхона хом-ашёлар, технология, ходим (кадр)ларга бўлган янгича талаб ҳамда иш самарадорлигини ошириш мақсадида иқтисодиётни рақамли бошқариш ва барча бизнес-жараёнларни ахборотлаштириш орқали назорат қилишга босқичма-босқич ўтилмоқда.

Қоғозбозликдан рақамлига ўтишнинг устунлик жиҳатлари бисёр. Бу орқали барча бизнес-жараёнлар электрон кўринишда қайд этилади ва бу — маълумотларни юқори ишончлиликда сақлаш ҳамда чуқур таҳлил қилишга замин яратади. Ишлаб чиқаришнинг рақамли трансформацияси эса рақобатбардошликни ошириб, узоқ муддатли истиқболни белгилаб беради.

Корхонада 11 мингта янги юқори технологик иш ўринларининг яратилиши режалаштирилмоқда. Бу ёш йигит-қизлар учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради. Қолаверса, истиқболли лойиҳаларнинг бажарилиши баробарида чет эллик инвесторлар учун ҳам имкониятлар кенгаяди.  

Манба: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази

Поделиться