Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2025
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оғир атлетика: Адҳамжон Эргашев Осиё чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди

2021-04-20 | Спорт

Бугун оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунги баҳслари давом эттирилди. Қувонарлиси, бундан бироз аввал ҳамюртимиз, -67 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев ўз иштирокини якунлади.

Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида дастлабки икки уринишда муваффақиятсизликка учраган бўлса-да, ниҳоят сўнгги уринишда Адҳамжон 140 кг тошни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди.

Силтаб кўтариш машқида эса ҳамюртимиз ишончли ҳаракат қилди ва ўз иштирокини 176 кг натижа билан якунлади. Шу оғирликнинг забт этилиши унга силтаб кўтариш машқи ва икки кураш баҳсларида бронза медалларини тақдим этди.

Ушбу вазн тоифасида катта олтин медаль Хитой вакили Лижун Ченга насиб этди. У якунда ўз ҳамюрти Минхао Хуангни бор-йўғи бир килога ортда қолдирди.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати

Эркаклар, -67 кг вазн тоифаси:

1. Лижун Чен (Хитой) – 333 кг (153 кг + 180 кг)

2. Минхао Хуанг (Хитой) – 332 кг (155 кг + 177 кг)

3. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 316 кг (140 кг + 176 кг)

Шу тариқа пойтахтимиз мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 5тага етди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги дастурда Оғабек Нафасов кумуш (даст кўтариш), Муаттар Набиева эса кумуш (даст кўтариш) ва бронза (икки кураш) медалларига сазовор бўлишган эди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться