Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Касалланиш кўпайиб боришига нима сабаб бўлмоқда?
2021-04-17 | Соғлиқни сақлаш
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши давом этмоқда.
Мамлакатимизда коронавирус қайд этилиши кескин ошаётгани афсус билан қайд этилди. 2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86338 (+316) нафарни ташкил этмоқда. Яъни, бир кунда касалликка чалинганлар сони уч юздан ошди. Айниқса. Бу касаллик ёшлар ўртасида кўпаяётгани хавотирлидир.
Бунинг асосий сабаби, бепарволик экани айтилди. Жамоат жойларида санитария-гигиена ҳолатларига риоя қилмаслик, тўйларни яна аввалги ҳолатларда ўтказиш ҳолатлари учрамоқда.
Йиғилиш давом этмоқда.
Аъло Абдуллаев(сурат)
Манба: ЎзА