Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Украина ўртасида хуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда
2021-04-11 | Хавфсизлик соҳаси
Жорий йилнинг 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Украина Миллий полицияси вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари ва ўзбек-украин идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш ва вазирликлар ўртасидаги шартнома-ҳуқуқий базаси муҳокамасига бағишланган видеоконференцалоқа учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар, Ўзбекистон ва Украина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тузилмалари ўртасида алоқалар ўрнатиш ҳамда икки давлат ички ишлар органлари ўртасида ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш ва идоралараро битим лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув якунига кўра, томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва икки давлат вазирликлари ўртасида идоралараро битимни ишлаб чиқиш масалалари бўйича келишиб олдилар.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги