Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон – Хитой сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида
2021-03-30 | Иқтисодиёт
2021-йил 30-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 17-давраси видеоконференсия шаклида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон делегатсиясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков, Хитой делегатсиясига Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ле Ючен бошчилик қилди. Музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Хитой томони сўнгги йилларда Ўзбекистонда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини модернизатсия қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга юқори баҳо берди.
Савдо-иқтисодий ва инвеститсион ҳамкорлик, ўзаро савдониниг ҳажмлари ва номенклатурасини янада кўпайтириш, томонлар учун устувор бўлган соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида э’тибор қаратилди.
Шу нуқтайи назардан биргаликда рўёбга чиқарилаётган транспорт-коммуникатсия ва инфратузилма лойиҳаларининг муҳимлиги қайд этилди. Аграр секторда ҳамкорлик қилиш, қишлоқ жойларидаги инфратузилмани мустаҳкамлаш, та’лим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига комплекс ёндашувларни жорий қилишнинг истиқболли эканлиги э’тироф этилди. Турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Хитой томони жорий йил июл ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий богʻлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференсияга таклиф этилди. Шу куннинг ўзида икки давлат делегатсиялари Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Хитой Ҳукуматлараро қўмитасининг Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кичик қўмитаси 7-мажлисида ҳам иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги