Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари ҳимоясига қаратилган вазифаларга бағишланган тренинг ўтказилди

2021-03-26 | Жамият

Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси «Фуқаролик жамиятини ролини Ўзбекистондаги аёлларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини ҳимоя қилиш, кенгайтириш мақсадида кучайтириш» ACTED лойиҳаси билан ҳамкорликда тренинг ўтказди

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тренингда гендер тенглиги, гендер масалалари бўйича халқаро қонунчиликни муҳокама қилиш ва давлат органлари вакилларининг Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги бўйича халқаро мажбуриятлари тўғрисида хабардорлигини ошириш, мамлакатда гендер тенглиги ва инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди.  

Иштирокчилар, шунингдек, аёллар ҳуқуқлари, камситиш ва тенгсизлик, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги бўйича халқаро ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар, гендер масалалари бўйича муаммоларни оммалаштириш (гендер мейнстриминг) сессияларида мавзуларга доир масалаларни муҳокама қилди.

Тренингда Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ҳиссасини расмий равишда билдириб келаётгани таъкидланди.

Хусусан, Пекин Платформаси ва Пекин Ҳаракатлар Режасига қўшилди, 1995 йилда Аёлларга нисбатан камситишни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенцияни (CEDAW) имзолади. Республика Конституциясида  эса камситилмаслик, аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлилик тамойиллари мустаҳкамланган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться