Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича йиғилиш тўғрисида

2021-03-25 | Сиёсат

2021 йил 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Томонларнинг делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тошиев раҳбарлик қилди.

Ушбу йиғилиш 11-12 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилганлиги таъкидланди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиш тўғрисидаги баёнот имзоланди.

Йиғилиш очиқлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Манба: ЎзА

Поделиться