Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Венгрия Бош вазири билан учрашув бўлиб ўтди

2021-02-17 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида Венгрия Бош вазири В.Орбан Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковни қабул қилди.

Мулоқот давомида инвестициявий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни кучайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Венгриянинг етакчи компаниялари ва илғор технологияларини Ўзбекистонга, биринчи навбатда, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат саноати каби йўналишларга жалб қилиш орқали инвестиция соҳасида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари белгиланди. Шу нуқтаи назардан, ташкил этилаётган Ўзбекистон – Венгрия ишбилармонлик Кенгашининг роли алоҳида таъкидланди. Томонларнинг фикрига кўра, Кенгаш икки мамлакат ишбилармон доираларини бирлаштириш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини ҳамжиҳатликда ишлаб чиқиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, яқин келажакда унинг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича масалалар ҳам муҳокама этилди.

Томонлар ўзаро савдонинг ривожланиш жиҳатларига тўхталар экан, Будапешт шаҳрида икки томонлама савдо ҳамкорлигини янада кенгайтиришга кўмаклашиш, икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия маҳсулотларини истиқболли бозорларга йўналтиришга мўлжалланган Ўзбекистон – Венгрия савдо уйининг очилишини мамнуният билан олқишладилар.

Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўналишида томонлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг алоҳида ўрнини қайд этиб, унинг самарадорлигини инвестициявий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ўзаро ҳаракатларнинг кенг доирадаги масалаларини ҳал этишда барқарор механизм эканлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон тарафи Венгрия ҳукуматига Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши ва “GSP+” Преференциялар бош тизимининг бенефициар мақомини олишида қўллаб-қувватлашга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.

Суҳбат давомида бир томондан Марказий Осиё давлатлари ва иккинчи томондан Венгрия шу йилнинг 1 июнидан бошлаб раислигини қабул қиладиган “Вишеград гуруҳи” давлатлари ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида эришилган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилиш ва ҳар икки томон манфаатдор бўлган инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини ҳал қилиш учун Ҳукуматлараро комиссиялар ҳамраислари даражасида мунтазам икки томонлама музокаралар амалиётини жорий этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться