Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: Халқаро рейтинг ва индекслар” мавзусидаги II халқаро онлайн Форуми
2020-12-10 | Иқтисодиёт
Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий тараққиёт даражасини янада ошириш ва халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 10 декабрь куни Молия вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни баҳолаш: Халқаро рейтинг ва индекслар” мавзусидаги II халқаро Форуми ўтказилди.
Форум онлайн шаклда Zoom платформасида ташкил этилди.
Ушбу халқаро Форумда 300 га яқин иштирокчилар жумладан, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки вакиллари, АҚШ - Ўзбекистон савдо палатаси, Халқаро молиявий корпорация, европа тараққиёт ва тикланиш банки, АҚШ Exim банки, Citibank, J.P Morgan, JICA, Fitch Ratings, S&P Global Ratings, White & Case, USAID, German Economic Team ва бошқа 40 дан ортиқ хорижий давлатлар ҳукуматлари вакиллари, халқаро молия ташкилотлари, рейтинг агентликлари, халқаро инвестиция банклари, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ҳусусан, Белоруссия, Ҳиндистон ва Ҳитой Ҳалқ Республикаси расмийлари, республиканинг вазирлик ва идоралари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, хусусий сектор ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.
Дастурига мувофиқ, Форум икки қисмга ажратилган ҳолда ўтказилди Биринчи қисм – пленар йиғилиш шаклида бўлиб ўтди. Кириш сўзи ва анжуманни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси, Халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича Республика кенгаши раиси Танзила Нарбаева очди. Сессия модератори Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков Форум иштрокчиларига пленар йиғилиш дастурини эълон қилди.
Сессия давомида ўз маърузалари билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича комиссия раиси Джамшид Кучкаров, Париж сиёсий тадқиқотлар институтининг профессори Сергей Гуриев (Франция), Федерал рақобатбардошлик ва статистика маркази директори в.б., Ҳанан Аҳли ж.о (БАА) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер, Иқтисодий ислоҳотларни таҳлил қилиш ва коммуникация маркази ижрочи директори, Вусал Гасимли (Озарбайжон) “Whiteshield Partners” директори Проф. Павел Войцеховский (Польша) иштрок этдилар.
Форумнинг иккинчи қисми халқаро рейтингларда иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва ҳуқуқий ислоҳотларни тавсифловчи секциялардан ташкил топиб, уларда соҳага оид тегишли давлат органларининг раҳбарлари ва мутахассислари ҳамда хорижий, маҳаллий ва мустақил экспертларнинг мавжуд ютуқ ва муаммоларга оид тақдимотлари муҳокама қилинди.
Мазкур Форумдан қуйидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди:
– устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси кўрсаткичларини янада яхшилаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича халқаро ва маҳаллий экспертлар билан тажриба алмашиш ва тегишли тавсияларни олиш;
– вазирлик ва идоралар масъул ходимларининг халқаро рейтинг
ва индекслар бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш;
– иштирокчиларни сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан таништириш ва уларнинг маълумотлар базасидаги республикага тегишли маъумотларнинг янгиланишига эришиш.
Тадбирда халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий экспертлар, ҳукумат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакилларининг ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Форум доирасида Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги